Бош саҳифаЯнгиликларMagnum савдо тармоғи Қозоғистон маҳсулотларини Ўзбекистондаги дўконларига етказиб беришни кўпайтиради
Янгиликлар

Magnum савдо тармоғи Қозоғистон маҳсулотларини Ўзбекистондаги дўконларига етказиб беришни кўпайтиради

Тошкент (Ўзбекистон)да Қозоғистон Республикаси ишбилармон доираларининг савдо-иқтисодий миссияси ва икки мамлакат бизнес форуми бўлиб ўтди. Миссия давомида «Qaztradе» AЖ ва  Қозоғистоннинг энг йирик чакана-савдо тармоғи – Magnumнинг 2021 йилда Ўзбекистонга маҳсулот етказиб беришни 50 миллион долларга кўпайтириши тўғрисидаги битим имзоланди. Бу ҳақда ElDala.kz Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизмати ҳаволаси билан бирга хабар берди.

«Magnumнинг яқин келажакдаги режалари – қўшни республикаларда дўконлар тармоғини очишдир. Биз экспортни илгари суриш бўйича оператор-компания сифатида узоқ вақт музокаралар олиб бордик. Ва бугунги музокараларимиз Ўзбекистондаги Маgnum дўконлари пештахталарида Қозоғистон маҳсулотларини кўпайтириш бўйича келишув билан якунланди. Энди қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар Маgnum-Ўзбекистон тармоғига маҳсулот етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиши мумкин. Мазкур янгилик бизнинг ишлаб чиқарувчиларимизга даромадни кўпайтириш имконини беради ва бу ишлаб чиқариш айланмасини ошириш учун рағбатлантирувчи омил сифатида жуда муҳимдир», дея изоҳ берди QazТradе бош директори Aзамат Aсқарули.

Шунингдек, у савдо тармоқлари орқали товар айланмаси бугунги кунда савдо-сотиқ, шу жумладан, трансчегаравий инструментларнинг энг самарали воситаларидан бири эканлигини таъкидлади.

Қозоғистоннинг 55 дан ортиқ компаниялари ўз маҳсулотларини Тошкентдаги потенциал ҳамкорларга намойиш этишди. Музокаралар натижасида қозоғистонлик ишбилармонлар 52 миллион долларлик 7 та шартнома имзолашди.

Бизнес-форум давомида Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вице-вазири Қайрат Торебаев қайд этдики, Осиё тараққиёт банки баҳоларига кўра, мавжуд коридорлар бўйлаб минтақалараро ва транзит савдоси 2019 йилга нисбатан 2025 йилда 35 фоизга ва 2030 йилда 65 фоизга ошади. Шу билан бирга, мавжуд назорат пунктларига юк деярли икки баравар ортади. Шунинг учун Қозоғистон трансчегаравий ҳамкорлик марказларини ривожлантиришни таклиф этмоқда.

“Марказий Осиё” чегара маркази молиявий хизматларни ривожлантириш, консалидация, қайта ишлаш, тақсимлаш, шунингдек, ривожланаётган Марказий Осиёнинг «Шимол-Жануб» иқтисодий йўлаги доирасида ишлаб чиқариш ва кооперация бўйича минтақадаги энг йирик савдо магнити ва генераторига айланиши керак» деди Торебаев.

Aйни пайтда Қозоғистон «Хоргос боғламалари»ни янада ривожлантириш концепциясини ҳам қайта кўриб чиқмоқда ва бундан кейин ЕОИИ ва ЕИ бозорларига кириш имкониятига эга бўлган Россия билан чегара хабларини ишга тушириш устида ишламоқда.

Товарларни тақсимлашнинг миллий тизимларини бирлаштириш учинчи мамлакатлар бозорларини биргаликда ривожлантириш ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини оширишга ёрдам беради. Товарларни тарқатиш тизимидаги товарлар оқими чегара савдо пунктларининг иш ҳажмига таъсир қилмайди.

«Бир мамлакатдаги Улгуржи-тақсимлаш маркази (УТМ)да қабул қилинган юк ягона сифат стандартлари бўйича текширилади ва дастлабки божхона расмийлаштирувидан ўтказилади. У бошқа ҳар қандай мамлакатда УТМга чегаралардаги божхона тартиб-қоидаларисиз етказиб берилади. Шунга кўра, бу бизнинг ўтказиш пунктларимизга оғирлик қилмайди», деди Қозоғистон Республикасининг Савдо ва интеграция вице-вазири.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин