Бош саҳифаЯнгиликларХорижий компания Ўзбекистонда интенсив боғлар барпо этиш учун $21 млн сармоя киритмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Хорижий компания Ўзбекистонда интенсив боғлар барпо этиш учун $21 млн сармоя киритмоқда

Россиянинг “МК Сибирское здоровье” МЧЖ капитали асосида таъсис этилган “Siberian Welness-Namangan” МЧЖ компанияси Ўзбекистонда интенсив мева боғлари барпо этиш учун 20,9 миллион доллар сармоя киритмоқда, деб хабар қилди EastFruit экспертлари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги тегишли қарорига мувофиқ, «Siberian Wellness-Namangan» МЧЖ хорижий корхонаси томонидан 20,9 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига Наманган вилоятининг Чортоқ туманида 2022-2023 йилларда 679,2 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилиб, йилига 27 минг тонна мева маҳсулотлари етиштирилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулот тўлиқ экспортга йўналтирилади ва йиллик хорижий валюта тушумлари 2,5-3,0 млн АҚШ долларига етказилади. Инвестиция лойиҳасини ишга тушириш натижасида 180 дан ортиқ иш ўринлари яратилади. Лойиҳани тўлиқ амалга ошириш 2022 йилдан 2025 йилгача бўлган муддатни ташкил қилади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда қовоқ ва маккажўхоридан ноёб шарбат ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Жами 20,9 миллион долларлик инвестициялар қуйидагича тақсимланиши режалаштирилган:

  • ерларни экишга тайёрлаш бўйича агротехник тадбирлар амалга ошириш ва чегара тўсиқларини ўрнатиш – 1,18 миллион доллар;
  • интенсив мевали дарахт кўчатларини сотиб олиш – 8,9 миллион доллар;
  • сув чиқариш учун қудуқлар қазиш ва насос станциясини қуриш – 0,52 миллион доллар;
  • томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш – 6,84 млн. доллар;
  • қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатларини харид қилиш – 2,9 миллион доллар;
  • бошқа харажатлар – $0,56 млн.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 679,2 гектар майдондаги ер участкалари 25 йил муддатга ижарага берилади. Ҳукумат ҳужжатида қайд этилганидек, «Siberian Wellness-Namangan» МЧЖ хорижий корхонаси томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаганда ва ер ижара шартномасида назарда тутилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-37-моддаларида назарда тутилган ҳолларда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади.

«МК Сибирское здоровье» МЧЖ «Siberian Welness” бренди эгаси бўлиб, ёввойи ҳолда ўсадиган Сибир ўсимликларидан саломатлик, спорт ва гўзаллик йўналишлари бўйича табиий маҳсулотлар тайёрлашга ихтисослашган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин