Бош саҳифаЯнгиликларХитойдан саримсоқ экспорти бошланди: нархлар қандай бўлади?
Янгиликлар

Хитойдан саримсоқ экспорти бошланди: нархлар қандай бўлади?

Хитой саримсоқнинг янги мавсум ҳосили экспортини  бошлади. Бу йил ҳосил юқори, маҳсулот сифати яхши, нарх ўтган йилги даражадан паст. Аммо транспорт харажатлари юқорилиги, инфляция ва валюта курси ўзгариши сингари муаммолар экспортни мураккаблаштирмоқда.

Бу ҳақида FreshPlaza ҳаволасига асосланиб АgroТimes хабар берди.

Омборларда 2021 йил ҳосилидан қолган саримсоқ ҳали кўп, 2022 йил ҳосили эса жуда катта, шунинг учун нарх ўтган йилларга нисбатан паст. Улгуржи савдогарлар саримсоқни фермерлардан деярли таннархига сотиб олишмоқда. Нарх баланд эмас ва уни янада пасайтириш учун имконият кам қолди. Шу билан бирга, воситачилар ўз омборларини тўлдириш учун саримсоқни катта ҳажмларда сотиб олишга интилишмоқда. Хитойлик йирик трейдерлар спекуляцияга қўл урадими, нархни оширадими – бу номаълум, шунинг учун биз бозор ривожини кузатиб борамиз”, деди Qingdao Muyi International Тrading Cо., Ltd. компаниясининг савдо менежери Уэйн.

Шунингдек ўқинг: Хитойда саримсоқнинг юқори ҳосили экспорт нархлари пасайишига олиб келиши мумкин

Шунингдек, у Хитой саримсоқ саноатидаги янги муаммолар, жумладан, ишчи кучи етишмовчилиги ва транспорт тўсиқларини олиб келган COVID-19 тарқалишининг олдини олиш учун қатъий чоралар кўрганини қўшимча қилди.

Саримсоқ импортига нефть нархи кўтарилиши, инфляция, ишчи кучи харажатлари қимматлаши ва доллар курсининг юанга нисбатан ошиши ҳам таъсир кўрсатади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда бир ой ичида олхўри нархи 3 баробар арзонлашди

EastFruit

Ўзбекистонда яшил булғор қалампирининг нархи кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда

EastFruit

Ўзбекистон: эртаги узум ҳосили йиғим-терими авжида ва нархлар кескин пасаймоқда (фото)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин