Бош саҳифаЯнгиликларКартошканинг Венгриядан келтирилган бешта нави Ўзбекистон давлат реестрига киритилди
Янгиликлар

Картошканинг Венгриядан келтирилган бешта нави Ўзбекистон давлат реестрига киритилди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Венгрия қишлоқ хўжалиги ва ҳаёт фанлари университети ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумга асосан картошканинг Венгрия селекциясига мансуб олтита нави келтирилган бўлиб, улар: “Arany Chipke”, “Demon”, “Botond”, “Balatoni Sarga”, “Balatoni Rozsa” и “White Lady”. Бу навлар Сабзавотчилик, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти томонидан Самарқанд ва Тошкент вилоятларида жойлашган тажриба майдонларига тарқатилди.

Ўтказилган синовларга кўра, 5 та нав энг яхши натижа кўрсатди, булар “Demon”, “Botond”, “Balatoni Sarga”, “Balatoni Rozsa”, “White Lady” бўлиб, улар 2021 йилнинг истиқболли навлари сифатида давлат реестрига киритилди.

Мухтабар Тошматова, Ўзбекистон-Венгрия Картошкачилик илмий маркази директори:

Жорий йилда режалаштирилган икки томонлама Давлат дастурига асосан Ўзбекистон-Венгрия Картошкачилик илмий маркази ҳамда Сабзавот, полиз ва картошка екинлари илмий-тадқиқот институтига Венгриядан In-Vitro усулида материал ва картошканинг мини-тугунаклари келтирилди. Бугунги кунда оммавий кўпайтириш тадбирлари марказ лабораторияси ва институт иссиқхонасида олиб борилмоқда. Шунингдек, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилган “Венгрия навига оид картошка уруғини ишлаб чиқариш технологиясини Ўзбекистон шароитига мослаштириш” икки томонлама инновацион лойиҳасида Ўзбекистон-Венгрия Картошкачилик илмий маркази ғолиб бўлди. Aмалдаги тадқиқот лойиҳаси биринчи навбатда венгриялик тадқиқотчиларнинг навларни парваришлаш ва уруғлик картошкани етиштириш технологияси борасидаги тажрибасини маҳаллий уруғлик картошка етиштиришни ташкил этиш учун мослаштиришга қаратилган. Лойиҳанинг яна бир муҳим мақсади Ўзбекистон-Венгрия картошкачилик илмий-тадқиқот марказида илмий-тадқиқот инфратузилмасини яратиш, шунингдек, дастурни амалга ошириш ва келгусида давом эттириш учун зарур бўлган кадрлар салоҳиятини оширишдан иборат эди. Бундан ташқари, ушбу Ўзбекистон-Венгрия илмий марказини ташкил этиш ва ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан молиявий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, 2022-йил июн ойида илмий йўналишда ҳамкорлик қилиш мақсадида Венгрия қишлоқ хўжалиги ва ҳаёт фанлари университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Геномика ва биоинформатика маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган.

Шунингдек ўқинг: Уруғлик картошканинг элита навлари етиштирилмоқда (фото)

Петер Лазсло, Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари маркази Тупроқшунослик институти катта илмий ходими, Венгрия қишлоқ хўжалиги ва ҳаёт фанлари университети вакили:

Менинг вазифам Ўзбекистон-Венгрия Картошкачилик илмий маркази, шунингдек, Ўзбекистондаги Сабзавот, полиз ва картошка екинлари илмий-тадқиқот институтида Венгриядан олиб келинган In-Vitro ва мини туганаклар кўринишидаги картошка навларини кўпайтириш бўйича ишларни мувофиқлаштиришдан иборат. Ҳозир ўзбекистонлик ҳамкасблар ушбу материални кўпайтириш билан шуғулланмоқдалар. Ўтган йили Ўзбекистоннинг тупроқ-иқлим шароитида картошканинг венгер селекциясига оид олтита нави синовдан ўтказилиб, шундан 5 та нав истиқболли нав сифатида давлат реестрига киритилди. Ушбу навлар Венгрия қишлоқ хўжалиги ва ҳаёт фанлари университети профессори Жолт Полгар томонидан яратилган. Навлар касаллик ва ҳашаротларга чидамли. Шуни таъкидлашни истардимки, Венгрия картошка етиштиришда катта тажриба ва ўз услубига эга. Жорий йилда Венгрия томони Ўзбекистонга картошкани иссиқхоналарда In-Vitro шароитида етиштириш ва кўпайтириш бўйича материал ва методологияни беғараз тақдим этди. Мақсадимиз – Ўзбекистон бозорини янги навдаги картошка билан тўлдириш.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин