Бош саҳифаЯнгиликларКартошкадан сут?! Швеция стартапи янги маҳсулотни тақдим этди
Янгиликлар

Картошкадан сут?! Швеция стартапи янги маҳсулотни тақдим этди

Швециянинг Veg of Lund стартапи Лунд университети билан ҳамкорликда оддий картошкадан тайёрланган ўсимлик сути –  DUG деб номланган маҳсулотни намойиш этди. Ушбу маҳсулот яқинда Швеция ва Буюк Британия бозорларига чиқди, дея хабар бермоқда AгроБизнес.

Лекин нима учун айнан картошкадан сут олинган? Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрига кўра, бу экинни ўсимлик сути учун асос сифатида ишлатиш сулидан кўра, атроф-муҳит учун фойдалидир, чунки, у майдоннинг ярмини эгаллайди. Картошка, шунингдек, бодомга нисбатан 56 баравар кам сув талаб қилади. Veg of Lund вакилларининг айтишича, тупроқдан қазиб олинган оддий картошка ўз хусусиятларига кўра, сут учун идеал асос бўла олади, яъни у нейтрал таъмли ва тўйимлидир.

Бундан ташқари, картошка соя, ёнғоқ ва глютен сингари умумий аллергенларни ўзида жамламаган. Картошка, шунингдек, ўсимлик сути учун яна бир асос бўлган бодомга қараганда 56 баравар кам сув истеъмол қилади ва сули етиштиришдан икки баравар самарали.

Яқинда Veg of Lund  инновацияси World Food Innovation Awards-2021 тадбирида Энг яхши гипоаллерген маҳсулот номинацияси бўйича мукофотланди.

Озуқавий жиҳатдан янги сут таркибида энг кўп учрайдиган 14 аллерген мавжуд эмас, унинг таркибида кам миқдорда тўйинган ёғ ва шакар мавжуд. Шунингдек,  кальций, Д витамини, рибофлавин, В12 витамини ва фолий кислотасига бой.

DUG, яъни картошка сутининг 3 хили мавжуд: Barista, Оriginal ва Unsweetened.

Бундан ташқари, Скандинавия гўшт компанияси – Scаndi Standard  товуқ гўштини ўсимликлар асосида тайёрлаш учун картошкадан фойдаланмоқда. Hydrosol эса гўштга муқобил сифатида картошка оқсилининг имкониятларини ўрганмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Грузиядаги энг йирик бодом плантациясида ҳосил қандай йиғилади? (видео)

EastFruit

Олмаота вилоятида (Қозоғистон) мева-резавор кластери яратилмоқда

EastFruit

Экзотик азимина – уни тижорий етиштириш истиқболлари қандай?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин