Бош саҳифаЯнгиликларИталиялик фермерлар хўраки узум нархи ошишига умид қилмоқда
Янгиликлар

Италиялик фермерлар хўраки узум нархи ошишига умид қилмоқда

Италиянинг хўраки узумлари нархи пасаймоқда, айниқса, уруғсиз узум баҳоси анча паст. «Экспорт учун 500 граммлик оқ уруғсиз қадоқларнинг бошланғич нархи – ҳар бир донаси 0,75 евро, қизил ва қора навлар эса 0,85-0,90 евродан ошмайди, яъни узумлар 2020 йилга нисбатан 10-15 фоизга арзон», дейди Италиянинг хўраки узум бўйича комиссияси (Italian table grapes commission).

Комиссия маълумотларига кўра, Victoria узумининг бошланғич нархи Европа бозорларига йўналтирилган маҳсулотлар учун 1,00 дан 1,20 евро/кг гача, ички бозор учун эса 1,40 евро/кг га етади. Palieri ва Red Globe нархи – 1,50 евро/кг.

Нархларнинг бундай пасайишига истеъмол даражаси пастлиги сабаб бўлган. Баъзи Европа тарқатиш марказлари сўнгги бир неча ҳафта ичида реклама кампанияларини бошлаган, аммо истеъмолда бу ҳали ўз аксини топмади.  Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

Шунингдек ўқинг: Молдовалик деҳқонлар хўраки узум ҳосили юқори бўлишини ва уни сотиш мавсуми қийин кечишини тахмин қилишмоқда

«Aммо, шуни таъкидлашни истардикки, ҳозирги вазият бозорнинг айнан шу босқичига тегишли ва биз, айниқса, Италия маҳсулотларининг юқори сифати ҳамда маҳсулотлар чекланганлигини ҳисобга олган ҳолда уруғли ва уруғсиз узумга нарх ҳам, талаб ҳам ошишини кутмоқдамиз», дея аниқлик киритди хўраки узум бўйича Италия комиссияси.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин