Бош саҳифаЯнгиликларИталия компаниясида олмалар 72 йил давомида қўлда териб келинган. Роботлар эса ҳаммасини ўзгартирмоқда!
ВидеоТехнологияларЯнгиликлар

Италия компаниясида олмалар 72 йил давомида қўлда териб келинган. Роботлар эса ҳаммасини ўзгартирмоқда!

Италиянинг Кунео провинциясида жойлашган ва кўплаб маҳсулотларни хорижга экспорт қилувчи Rivoira Giovanni& Figli S.p.a компанияси олма ҳосилини 72 йилдан буён қўлда йиғиб олади, деб ёзмоқда La Repubblica нашри.

Айни пайтда компания мева ҳосилини йиғиш учун аэроботика ишлаб чиқувчи Исроилнинг Теvel компанияси томонидан таклиф қилинган янги сунъий интеллектга асосланган тизимни жорий қилди.

У қандай ишлайди?

Кичик дронлар олма дарахти ёнида учиб, унинг меваларини «кўздан кечиради» ва сунъий интеллект қайси олма териш учун мақбул хусусиятларга эга эканини аниқлайди. Сўнг дрон дарахтга яқинлашиб, сўрғичли қўли билан сархил бозор учун тайёр олмани ажратиб олади.

Аввалроқ EastFruit блогида боғларда кўплаб роботлар ишлаётгани ва улар бегона ўтлардан тозалаш, йиғим-терим, Ўсимликларни ҳимоялаш воситаларини (ЎҲВ)ни қўллаш каби юмушлар билан шуғулланаётгани ҳақида ёзган эди.

Масалан, Сингапурнинг Singrоw компанияси мева-сабзавот етиштириш учун инновацион агротехник ечимларни ишлаб чиқади ва ўзининг йиғим-терим ҳамда чанглатиш тизимларида коботлардан фойдаланади. Universal Robots ва Аugmentus билан ҳамкорликда Singrоw сунъий интеллектнинг жиҳозланган моделидан фойдаланмоқда.

Франциянинг Naio-Теchnologies компанияси эса боғдорчилик учун автоматлаштирилган ўзиюрар ускуналар ишлаб чиқарувчидир.  Барча юмушлар RTK GPS навигацияси орқали амалга оширилади, бу фермерларга бегона ўтларни тозалашда аниқликка эришиш имконини беради.

EastFruit, шунингдек, Исроилнинг Теvel Aerobotics Technologies стартапи ҳақида ҳам ёзган эди. Яъни, бу дарахтдан фақат пишган меваларни узиб, уларни эҳтиёткорлик билан ерга туширадиган учувчи автоном роботлар ишланмасидир. Стартап ҳозирданоқ муваффақиятли бизнесга айланиб улгурган ва у жаҳоннинг турли мамлакатларига кенг ёйилмоқда.

Сизни ушбу инновацион ёрдамчи ҳосил йиғаётганда тасвирга олинган видеони томоша қилишга таклиф этамиз:

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин