Бош саҳифаЯнгиликларИспанияда бодом етиштириш 50% га камаяди
Долзарб Янгиликлар

Испанияда бодом етиштириш 50% га камаяди

Баҳорги совуқ ва нам ҳаво Испания бодомзорларига жиддий зарар етказди. Испания 2022/2023 йиллар учун маҳсулот етиштириш ҳисоб-китобларини кескин қайта кўриб чиқди. МundusAgri ҳаволасига таяниб EastFruit мутахассисларининг хабар беришича, бу нархларга ҳам таъсир қилган.

Республикада жами экин майдонлари 626 161 гектарни ташкил қилади, шундан 514 484 гектари ҳосилдордир. Қолган 100 000 гектар майдон яқин бир неча йил ичида мева бера бошлайди. Органик бодом етиштириш 123 953 гектар майдонни эгаллаган, шундан 104 200 гектари мева беради. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бош реестри (REGEPА) тақдим этган ушбу рақамларга асосланиб айтадиган бўлсак, бодом мағзини етиштириш 144 минг тоннага етиши мумкин.

Бироқ, март ва апрель ойларида ёмғир, дўл, торнадо, совуқ ва чангланишнинг кечикиши ушбу потенциални пасайтирди ва Испаниянинг АEOFRUSE ишлаб чиқарувчилар ташкилоти Descalmendra Бодом етиштирувчилар миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда ҳозирги кунда бодом мағзи етиштиришни 75 051 тоннага баҳоламоқда.

Шундай қилиб, анъанавий маҳсулот етиштириш 63 946 тоннани, органик маҳсулот етиштириш эса 11,105 тоннани ташкил қилиши керак.

Бу нархларнинг кескин ошишига сабаб бўлди. Валенсия бодоми нархи ошган бўлса-да, Ларгетадан бодом деярли йўқ.

Манба: MundusAgri

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Грузияда бодомни қайта ишлайдиган илк завод фаолият бошлайди

EastFruit

2022 йили АҚШда бодом ҳосили 4 фоизга камайиши прогноз қилинмоқда

EastFruit

ФАО прогнози: 2025 йилга бориб, жаҳонда картошка етиштириш ҳажми 500 миллион тоннагача оширилиши мумкин

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин