Бош саҳифаЯнгиликларИспания ва Ўзбекистон Тошкент вилоятида агрологистик мажмуа қурилишига 55 миллион доллар сармоя киритади
Янгиликлар

Испания ва Ўзбекистон Тошкент вилоятида агрологистик мажмуа қурилишига 55 миллион доллар сармоя киритади

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси Тошкент вилоятининг Қибрай туманида “Fruit Season Group” МЧЖ ҳамда Испаниянинг “INGESER” ва “KHESH Investment partners” компаниялари билан ҳамкорликда агрологистик мажмуа қуриш лойиҳасини амалга ошириш устида иш олиб борди. Бу хусусда “Дунё” ахборот агентлиги  мухбири хабар бермоқда.

Шартнома имзолаш маросими Мадриддаги элчихонада бўлиб ўтди. “Fruit Season Group” МЧЖ бош директори Анвар Муҳамедов, “KHESH Investment partners”  ижрочи директори Паола Пазос ва “INGESER” бош директори Игнасио Дусмет  55 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш бўйича уч томонлама шартнома имзолади. Ушбу лойиҳа мева-сабзавот маҳсулотларини навларга ажратиш, саралаш, қадоқлаш ва музлатиш учун энг замонавий линиялар билан жиҳозланган 13 минг тонналик қувватга эга совутгич мажмуасини, сабзавот экинлари кўчатларини етиштиришга мўлжалланган 10 гектар майдонда замонавий иссиқхона мажмуасини, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш (пюре ва консерва тайёрлаш) мажмуасини қуришни назарда тутади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда пиёз нархи сўнгги икки ҳафта ичида 25 фоизга қимматлашди

Келгусида тарқатув маркази қуриш ҳисобига лойиҳани кенгайтириш режалаштирилган. Маҳсулотларнинг 90 фоиздан ортиғи экспорт қилиниши кутилмоқда. Лойиҳа Испаниядаги инвестиция фондлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

«INGESER» 40 йилдан ортиқ тажрибага эга испан компаниясидир. Компания ҳисобида шаҳарсозлик, озиқ-овқат, фармацевтика, логистика ва архитектура соҳаларида самарали ечимларни лойиҳалаш, бошқарув, шунингдек, лойиҳаларни амалга оширишни мувофиқлаштириш борасида амалга оширилган 3000 дан ортиқ лойиҳалар мавжуд. Компания корхоналарнинг техник аудитини ўтказиш, лойиҳаларни амалга ошириш, қурилиш ишлари ва уларни батафсил лойиҳалаш бўйича хизматлар кўрсатади.

«KHESH Investment Partners» 2014 йили Мадрид шаҳрида ташкил этилган. Компаниянинг асосий мақсадларидан бири консалтинг хизматларини кўрсатиш, шунингдек, тиббиёт, қурилиш, архитектура, туризм каби соҳаларда етакчи испан технологиялари ҳамда Европа инвестиция фондларининг маблағларини жалб қилган ҳолда қўшма инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашишдир.

2021 йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва “KHESH Investment Partners S.L.» компанияси томонидан Савдо-инвестиция соҳасида ҳамкорлик ҳамда “Ўзбекистон-Испания Савдо ва сармоя уйи”ни очиш тўғрисидаги Битим имзоланди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан гилоснинг синов партияси Хитойга авиатранспорт орқали етказилади

EastFruit

Ўзбекистонда помидорнинг янги “Универсал” нави яратилди: унинг асосий хусусиятлари қандай?

EastFruit

Испанияда бодом етиштириш 50% га камаяди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин