Бош саҳифаЯнгиликларИспания денгиз флоти фермерларнинг Ла Пальмада банан йиғиб олишига ёрдам бермоқда
Янгиликлар

Испания денгиз флоти фермерларнинг Ла Пальмада банан йиғиб олишига ёрдам бермоқда

Испания Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Испания ҳарбий-денгиз кучлари вулқонли Ла Пальма оролидаги фермерларга денгиз орқали лава билан ўралган банан плантацияларига етиб боришда ёрдам бермоқда. Испания Миллий географик институти маълумотларига кўра, ўтган ҳафта олимлар сейсмик фаолликнинг пастроқ даражасини қайд этганига қарамай, оролда вулқон отилиши давом этмоқда.

2021 йилнинг 19 сентябрида отила бошланган Кумбре-Вьеха вулқони тизмасидан тушаётган лава оқимларидан бири денгизга етиб борди ва соҳилнинг катта қисмини «ютиб» юборди. Бу хусусда EastFruit мутахассислари AP NEWS ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

Шунингдек ўқинг: Греция ва Италиянинг жанубий ҳудудлари қишлоқ хўжалигига ёнғин жиддий хавф солмоқда

Ла Пальманинг 1000 гектардан ортиқ юзаси лава билан қопланган ва 7000 дан ортиқ киши эвакуация қилинган. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ. Ёки лава ёки тушаётган қуюқ учқунлар юзлаб мулклар,  жумладан, уйларни вайрон қилди. Бундан ташқари, орол иқтисодиёти учун жуда муҳим бўлган банан плантацияларига катта зарар етказди.

Яқинда «Кастилья» десант кемасидан тўртта қайиқ оролнинг ғарбий томонидаги Тасакорте порти ва кўплаб банан плантациялари жойлашган Пуэрто-Наос пляжи маршрути бўйлаб сузди.

Лава оқими ўнлаб йўлларни вайрон қилгани (ёки тўсиб қўйгани) сабабли, фермерлар жанубий қирғоқдаги плантацияларга етиб бориш ва банан дарахтларини суғориш учун флот имкониятларидан фойдаланишди. Бундан ташқари, суғориш тизими вайрон бўлган ҳудудлардаги иссиқхона банан плантацияларини сув билан таъминлаш учун кўчма дистилляция қурилмалари ҳам келтирилди.

Минтақавий ҳокимият маълумотларига кўра, Ла Пальмадаги банан саноати вулқон туфайли ҳозирнинг ўзида 100 миллион евро (116 миллион доллар) зарар кўрган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

2021 йилда Ўзбекистон рекорд миқдорда банан импорт қилди

EastFruit

Ўзбекистонда импорт божларининг нолга туширилиши цитрус мевалар ва банан нархига қандай таъсир қилди?

EastFruit

Молдовада мева маҳсулотларининг сифати пасайишидан суғурта жорий қилинади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин