Бош саҳифаЯнгиликларҲиндистон жаҳон бўйича консерваланган бодринг экспортёрлари орасида етакчилик қилмоқда
Янгиликлар

Ҳиндистон жаҳон бўйича консерваланган бодринг экспортёрлари орасида етакчилик қилмоқда

Ҳиндистон ўтган йили хорижга 123 минг тоннадан ортиқ маҳсулот жўнатиб, тузланган бодринг ва корнишон экспорти бўйича жаҳонда биринчи ўринга чиқди. Бу хусусда Тhe Economic Times ҳаволаси ва Ҳиндистон Савдо-саноат вазирлигидан олинган маълумотларга таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.

“Ҳиндистон 2021 йилнинг апрель-октябрь ойларида 114 миллион долларлик 123 846 метрик тонна тузланган бодринг ва корнишон экспорт қилди”, дейилади агентлик хабарида. Унинг маълумотларига кўра, 2020-2021 молия йили (1 апрелдан бошланади)да экспорт учун 223 миллион долларлик 223 515 метрик тонна бодринг ва корнишон жўнатилди.

Шунингдек ўқинг: Ҳиндистон, Россия ва бошқа мамлакатлар Эрон мева-сабзавотлари импортини таъқиқламоқда

Консерва учун бодринг етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш Ҳиндистонда 1990 йиллар бошида Жанубий Карнатака штатида бошланган ва сўнг қўшни Тамилнад, Андхра Прадеш ва Телангана штатларига тарқалди.  Нашрнинг таъкидлашича, бугунги кунда жаҳон бўйича корнишон етиштиришнинг деярли 15 фоизи Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келади.

Айни пайтда Ҳиндистондан корнишон 20 дан ортиқ мамлакатларга экспорт қилинмоқда, асосий йўналишлар – АҚШ, Франция, Германия, Австралия, Испания, Жанубий Корея, Канада, Япония, Бельгия, Россия, Хитой, Шри-Ланка ва Исроилдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин