Бош саҳифаЯнгиликларГрузиялик ёнғоқ етиштирувчилар маҳсулот сифатини ошириш ва премиум сегментга ўтишни мақсад қилишмоқда
Янгиликлар

Грузиялик ёнғоқ етиштирувчилар маҳсулот сифатини ошириш ва премиум сегментга ўтишни мақсад қилишмоқда

Ёнғоқ йиғим-теримига бир ойдан кам вақт қолди. 2020 йили Грузияда ҳосил 50 минг тоннани ташкил этган эди, жорий йилда эса ушбу мамлакатнинг ёнғоқ етиштирувчилар ассоциацияси раҳбари Георгий Тодуанинг сўзларига кўра, ўсиш 10-15 фоизни ташкил қилади.

«Бу тахминлар ёнғоқни парваришлаш йилдан-йилга яхшиланаётгани билан боғлиқ ва биз янги стандартлар сари одимламоқдамиз. Бугунги кунда ассоциация таркибида 28 000 нафар фермер фаолият кўрсатмоқда ва ҳозир биз ёнғоқ плантациялари майдони ярим гектардан кам бўлган фермерларни жалб қилиш устида ишлаяпмиз. Aгар аввалги йилларда ёнғоқ секторини сақлаб қолиш  устувор вазифа бўлган бўлса, энди маҳсулот сифатини ошириш ва премиум сегментга ўтиш масаласига эътибор қаратмоқдамиз», дейди раҳбар.

Унинг сўзларига кўра, ёнғоқни тўғри келган нархда сотиш энди маҳсулот етиштирувчиларни қониқтирмайди. Чунки, маҳсулот сифати сезиларли даражада ошган. Шу билан бирга, унинг халқаро нархи қандай бўлишини айтиш қийин, бу Грузиядаги сотиб олиш нархларига бевосита боғлиқдир, деб ёзмоқда «Business Грузия«.

Уюшма раҳбарининг Грузия ёнғоқ саноати ҳосилни икки баравар ошириш имкониятига эга эканлигига ишончи комил.

«Муаммолар ҳамиша бўлган – зараркунандалар, касалликлар, халқаро бозорда нархлар пасайиши дегандек… Ҳар доим шундай бўлган ва бўлади ҳам. Ўсимликларни ҳимоялаш керак, бошқа йўл йўқ. Ушбу босқичда биз ўтган йиллардаги асосий муаммо – мармар қандалани бартараф этдик, аммо бу, энди бошқа ҳеч бир муаммо бўлмаслигини, ўсимликлар парваришга ва махсус кимёвий моддалар билан ишлов беришга муҳтож эмаслигини билдирмайди», дейди Георгий Тодуа.

Унинг фикрича, грузиялик ёнғоқ етиштирувчилар 50-60 минг тонна натижа билан тўхтамасликлари ва ишлаб чиқаришда Туркия ҳамда Италиядан кейин учинчи ўринда туриб қолмасликлари керак.

«Бизда ёнғоқ етиштиришни икки баравар ошириш имконияти бор, шундан сўнг жаҳонда иккинчи ўринни эгаллай оламиз. Бунинг учун бир неча йил керак бўлади»,  дейди Ассоциация раҳбари.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Грузиядаги энг йирик бодом плантациясида ҳосил қандай йиғилади? (видео)

EastFruit

Грузияда етиштирилган сабзи улуши маҳаллий бозорда Туркия маҳсулотлари импорти ҳисобига 2,5 баробар камайди

EastFruit

Реза меваларни музлатиш учун Украинада ишлаб чиқарилган ускуна: юқори сифат ва арзон нарх

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин