2021 йилнинг 1 май санасидан бошлаб, Грузия 26,1 миллион долларлик 28,7 минг тонна шафтоли ва нектарин экспорт қилди, деб хабар бермоқда “Новости Грузия” мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига таяниб.
Вазирлик маълумотларига кўра, мева экспорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25% (5,7 минг тонна) кўп.
Бундан ташқари, экспорт қиймати 36 фоизга ёки 6,9 миллион долларга ошди.
Маҳсулотларнинг асосий қисми, яъни 18,9 минг тоннаси Россияга экспорт қилинди.
Грузия шафтолиси импорти бўйича иккинчи ва учинчи ўринларни Aрманистон (8 156 тонна) ва Украина (768 тонна) эгаллаб турибди.
Шунингдек, оз миқдордаги шафтоли ва нектарин Озарбайжон, Қозоғистон, Беларусь, Молдова, Польша ва Словенияга экспорт қилинди.
Бу йил ҳосил йиғим-терими жараёнига илгаригидек 23 та эмас, 36 та музлатгич хўжаликлари жалб қилинган.
Шафтоли йиғим-терими мавсум давомида амалга оширилишини рағбатлантириш мақсадида махсус ишчи гуруҳи мева экспорти билан боғлиқ барча тартиб-қоидаларнинг “ягона дарча” тамойилига мувофиқ бажарилишини таъминлайди.
2020 йилги мавсумда Грузиядан 23,4 минг тоннага яқин шафтоли экспорт қилинган эди. Умумий ҳажмнинг 80% дан ортиғи Россия ҳиссасига тўғри келади. Бошқа муҳим экспорт бозорлари сирасига Aрманистон, Озарбайжон, Украина, Қозоғистон, Словения, Ироқ, Эрон, Беларусь, Молдова ва Қатар киради.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!