Бош саҳифаЯнгиликларГрузиядан картошканинг яна бир ғайриоддий экспорти
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Грузиядан картошканинг яна бир ғайриоддий экспорти

EastFruit таҳлилчилари 2021 йилнинг сентябрь ойи охирида Грузиядан картошка экспорти юқори эканини қайд этишди. Чунки, қўшни давлатлар картошка етказиб бериш борасидаги етишмовчиликни тўлдиришга ҳаракат қилмоқда.

2021 йилнинг сентябрь ойида Грузиядан 6,2 минг тонна картошка экспорт қилинди. Ушбу картошканинг 83 фоизи Россия ва Озарбайжонга юборилган. Грузия картошкаси экспортининг қолган 17 фоизини Украина, Молдова, Арманистон ва Словения ташкил қилади. Россиянинг умумий экспорт ҳажмидаги улуши 45%дир.

Қизиғи шундаки, нархларда сезиларли фарқлар мавжуд. Россияда экспортёрларга бир тонна учун 430 доллар тўланган, бу Арманистон томонидан тўланган иккинчи энг юқори нархдан 1,5 баробар кўп (280 доллар)дир. Бошқа барча ҳолатларда экспорт нархи бир тонна учун 135 доллардан пастлигича қолди.

Маълумотлар манбаи: Грузия Молия вазирлиги

Россиянинг Грузиядаги охирги ҳосил картошкасига бўлган талаби яқинда Россия бозорида юзага келган вазият билан боғлиқ. Россиядаги кучли ёмғирлар туфайли фермерларнинг картошкани йиғиб олиши қийинлашди, маҳаллий етказиб бериш эса жуда чекланган. Бундан ташқари, бу йилги ўртача ҳосил сезиларли даражада камайди. Буларнинг бари картошка нархи ошишига олиб келади, шунингдек, Россия бозорига импорт зарурлигини англатади. Афтидан, россияликлар нархлар ҳозирча сақланиб туришини кутишмоқда. Агар бу умид ўзини оқласа,  Грузиядан кўпроқ экспорт жалб қилиниши керак, чунки, Грузияда ўртача нарх ҳозир Россияга қараганда тахминан 38 фоизга паст.

Бу ҳолат Грузия истеъмолчилари учун ҳам картошка нархи қимматлашига олиб келиши мумкин. Илгари маҳаллий бозорга мўлжалланган маҳсулотлар энди Россияга экспорт қилинади. Грузиянинг картошка саноати бундай ҳолатларга аввал ҳам дуч келган, зеро, россияликлар шу йилнинг иккинчи чорагида катта миқдорда грузин картошкасини сотиб олган эди. Натижада, июль ва август ойларида грузин картошкасининг ўртача нархи доллар қийматида 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 90% ва 2019 йилга нисбатан 30% ошди.

Баъзи нархлар ҳаракатини ҳозирданоқ кўриш мумкин. EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 24 сентябрдан 1 октябрга қадар грузин картошкасининг ўртача нархи килограмм учун 0,29 доллардан 0,32 га ошган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин