Бош саҳифаЯнгиликларГрузияда голубика экспорти бошланди: 2022 йилги мавсум нархлари қандай?
Долзарб Махсус Янгиликлар

Грузияда голубика экспорти бошланди: 2022 йилги мавсум нархлари қандай?

Грузия фермерлари ўтган ҳафта голубика экспортини бошлашди. Мавсум бошида нархлар юқори ва улар 2021 йилги мавсумдагидек. Шу билан бирга, меҳнат харажатлари ҳам ошган.

Голубика экспорти юқори нархлар билан бошланди, чунки ҳозирги вақтда талаб таклифдан ошмоқда. Экспортёрлар фермерларга сифатига қараб, ушбу меванинг килограмми учун 5 дан 7 долларгача тўламоқда. Резаворнинг сифати унинг ҳажми, юмшоқлиги ва ташқи кўринишига қараб баҳоланади. Одатда, экспортёрлар боғларнинг сифатини текшириш учун у ерга ўзлари ташриф буюришади. Голубика, кўпинча, олдиндан совутилмасдан ва сақланмасдан тўғридан-тўғри боғларнинг ўзидан сотилади.

2021 йилда грузин голубикасининг ўртача экспорт нархи июнь ойида 6,3 долларни ташкил этган бўлса, расмий савдо маълумотларига кўра, июль ойида 5 долларгача пасайган. Бу мавсумда фермерлар худди шу сценарийни кутишмоқда. Июль ойида нархлар анча паст бўлади, чунки таклиф энг юқори даражага етади.

Ҳосилнинг катта қисми Россиядаги экспортёрларга сотилади. Аммо баъзи фермерлар Яқин Шарқ, жумладан, БАА ва Қатарга ҳаво йўли ва ҳатто қуруқликдаги транспорт орқали маҳсулот экспорт қилишни режалаштиришмоқда.

Blue Bird ҳаммуассиси Байя Салуквадзе EastFruit нашрига берган интервьюсида қайд этишича, БАА харидорлари билан етказиб бериш бўйича шартномалар тузилган, бироқ ҳозирча голубика сотиб олиш бошланмади, чунки айни пайтда нархлар баланд.

Яна бир фермер ва экспортёр Green Valley жорий мавсумда 60 тонна голубика ҳосилини йиғиб олишни мўлжалламоқда. Компания Россия бозоридан ташқари БААга ҳам қуруқлик транспорти орқали экспорт қилишни режалаштирган. Компания вакили Зура Церетели Грузиядан БААга голубика етказиб бериш 8-10 кун давом этишини айтди.

Бу мавсумда фермерлар учун ишчи кучи харажатлари ошди. Теримчиларга, одатда, терилган резаворларнинг килограмми учун ҳақ тўланади. Ўтган мавсумда бир килограмм голубика ҳосилини йиғиб олиш фермерларга 0,65-1,1 лари (0,2-0,35 доллар)га тушган бўлса, жорий мавсумда минимал нарх 1 лари (0,34 доллар)ни ташкил этяпти. Мева териш учун ишчилар топиш муаммо, дейишмоқда боғбонлар ва Грузияда янги кўчатлар сони ортиб бораётгани ҳисобга олинса, келгуси мавсумларда бу муаммо янада жиддийлашади. Расмий маълумотларга кўра, 2021 йилда “Келажак учун кўчат эк” шиори остидаги Давлат дастури доирасида 707 гектар майдондаги голубика плантациялари  молиялаштирилди.

Манба: Грузия Молия вазирлиги

2020 йилда Грузия голубикаси экспорти кескин ўсди. 2020 йилда Грузия голубика экспортини 2019 йилга нисбатан икки баробар оширди ва 661 тонна маҳсулот экспорт қилди. 2021 йилда экспорт янги чўққиларга кўтарилиб, 1000 тоннадан ошди. Фермерлар ушбу тенденция 2022 йилги мавсумда ҳам давом этишини кутишмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон: эртаги узум ҳосили йиғим-терими авжида ва нархлар кескин пасаймоқда (фото)

EastFruit

Қозоғистонлик фермерлар картошкадан юқори ҳосил олишни кутишмоқда

EastFruit

ЕF Trade Alerts: пиёз, олма ва лимоннинг рекорд даражадаги импорти – Ўзбекистон бўйича 2022 йилнинг февраль ойи натижалари

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин