Бош саҳифаЯнгиликларГрузияда гилос мавсуми ўз вақтида бошланди – нархлар ўтган йилгидан юқори ва ҳосил кам бўлади
Долзарб Махсус Янгиликлар

Грузияда гилос мавсуми ўз вақтида бошланди – нархлар ўтган йилгидан юқори ва ҳосил кам бўлади

EastFruit маълумотларига кўра, Грузияда янги гилос мавсуми бошланган. Кахетия минтақасида илк ҳосил йиға бошланди, аммо унинг ҳажми кам ва нархлар ҳам мос равишда юқори.

Гилоснинг улгуржи нархи бу ҳафта килосига 12 ларидан 14 ларига етди (бир кг учун 3,5-4,1 доллар). Бу йил фермерлар эрта баҳордаги совуқ ва об-ҳавонинг ёмон келганлиги сабабли гилос ҳосили паст бўлишини қайд этмоқда. Гарчи гилосга катта салбий таъсир кўрсатмаган бўлса-да, Кахетия ҳудудига 2021 йил апрель ойининг охирида ёққан дўлни ҳам эсга олиш жоиз.

Гилос етиштириладиган яна бир ҳудуд – Шида Картли. Ушбу ҳудудда ҳосилни йиғиш анча кечроқ – июнь ўрталарида бошланади. Шида Картли фермерлари ҳам гилос етиштириш ҳажмларининг пасайишини тахмин қилишмоқда. Шида Картлида гилос йиғим-терими бошланадиган вақтда унинг нархлари Грузияда пасайиши кутилмоқда.

Кахетиядаги 1 гектарлик гилос боғига эгалик қилувчи Бачуки Руадзе EastFruit билан суҳбатда гилоснинг бу йилги ҳосили, айниқса ҳудудда энг кўп учрайдиган “Харисгула” (Буқа юрак) қизил навининг ҳосили эрта баҳордаги совуқ туфайли паст бўлишини қайд этди.

Бу чангланиш билан боғлиқ муаммоларга олиб келди. Зеро, салқин ҳавода асаларилар ва бошқа чанглатувчилар боғларда фаол бўлмайди ва биламизки, гилос ҳосили айнан чанглатувчи ҳашаротлар фаолиятига бевосита боғлиқ бўлган экин турига киради. Бундан ташқари, фермернинг сўзларига кўра, бу йил асаларилар касаллик ва кана билан боғлиқ вазиятга ҳам дуч келди, бу эса гилос боғларини чанглатиш муаммосини янада кучайтирди.

Ўтган йили бўлгани каби, Кахетияда гилос боғига эгалик қилувчи Ника Гетиашвили, шунингдек, унинг Шида Картлидаги ҳамкасби Тариел Мунджишвили об-ҳаво шароити туфайли “Харисгула” навининг паст ҳосил бериши тўғрисидаги фикрларни тасдиқладилар.

Шунингдек қаранг: Интенсив гилос боғлари – Грузия боғбонлари учун истиқболли йўналиш

EastFruit маълумотларига кўра, 2020 йилда Грузияда гилос мавсуми май ойининг иккинчи ярмида бошланганди. Демак, бу йил мавсум худди шунга ўхшаш вақтда, ҳатто бироз олдинроқ бошланмоқда.

Ўтган мавсум бошида гилоснинг ўртача улгуржи нархи 10 лари/кг (килоси 3,2 доллар) бўлиб, июнь ойида ўртача нархлар 5 ларига (тахминан бир ярим доллар) тушди. 2020 йил июлда, яъни мавсум охирида гилоснинг сифати билан бирга ўртача нархлар мавсумдаги энг паст – 2,5-3,5 лари/кг (килоси 0,78-1,09 доллар) гача тушди. Бошқача қилиб айтганда, бу йил Грузияда илк пишган гилос нархи ўтган йилга нисбатан бир оз баландроқ.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдовада миқдор ва сифат жиҳатдан гилос ҳосили прогнози ёмонлашмоқда

EastFruit

Грузия картошка экспортининг ўсиши, бу – давомий бўлиши мумкин бўлган вақтинчалик имконият

EastFruit

Грузия авиатранспорт орқали Қатардаги Lulu супермаркетлари учун гилос экспортини кўпайтирмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин