Бош саҳифаЯнгиликларГрузияда етиштирилган сабзи улуши маҳаллий бозорда Туркия маҳсулотлари импорти ҳисобига 2,5 баробар камайди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Грузияда етиштирилган сабзи улуши маҳаллий бозорда Туркия маҳсулотлари импорти ҳисобига 2,5 баробар камайди

Одатда, Грузияда маҳаллий таклиф туфайли импорт қилинган сабзига талаб ёзда жуда паст бўлади. Лекин бу йил ундай эмас.

Сабзининг августдаги импорти охирги 5 йилдаги шу ойга нисбатан 2021 йилда энг юқори бўлди. Ўтган ой Грузия 506 тонна сабзи импорт қилган эди, бу 2014-2020 йилларнинг август ойидаги ўртача кўрсаткичдан 2,3 баравар кўп. Ҳар доимгидек, Туркия сабзининг энг йирик экспортёри бўлиб, Грузиядаги сабзи импортининг 90% дан ортиғини ташкил қилади.

Ғайриоддий даражада юқори импорт сабаби, маҳаллий етказиб беришнинг пастлиги туфайли маҳаллий бозордаги юқори нархлардир. Сентябрь ойида ҳам импорт юқори бўлмоқда. EastFruit жамоаси қайд этганидек, ҳозир Грузия бозорида турк сабзиси устунлик қиляпти ва сабзи нархи анча тушиб кетган. Турк сабзиси, одатда, Грузияникига нисбатан арзонроқ ва йил сайин янада арзонлашиб бормоқда.

Грузияда сабзининг ўртача улгуржи нархи август ойида бир тонна учун 480 доллар эди, импорт туфайли бу кўрсаткич ўтган ҳафта 320 долларга тушиб кетди. Савдо маълумотларига кўра, импорт қилинган сабзи нархи  CIF шартлари асосида август ойида бир тонна учун 190 долларни ташкил этди. Шу тариқа Грузия бозорида сабзи яна ҳам арзонлашиши мумкин.

Кўриниб турибдики, октябрь ойида ҳосил йиғишни бошлайдиган Шида Картли минтақасидаги грузин фермерлари бу йил турк қўшнилар билан кучли рақобатга дуч келишади.

Умуман, ҳар йили Грузия Туркиядан сабзи импортига тобора кўпроқ қарам бўлиб бормоқда. 2014 йилдан 2020 йилга қадар маҳаллий сабзини етиштириш йилига ўртача 450 тоннага камайди. Худди шу даврда импорт қилинган сабзи нархи йилига бир тонна учун 19 долларга (CIF) пасайган ва, албатта, импорт ҳажми ошган.

Истеъмолнинг умумий ҳажмида Грузия ишлаб чиқариши улуши 2014 йилдаги 45% дан 2020 йилда 18% гача камайди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин