Бош саҳифаЯнгиликларГрузияда бодринг нархи июл ойида кутилмаганда юқори даражага етди
Махсус Янгиликлар

Грузияда бодринг нархи июл ойида кутилмаганда юқори даражага етди

Грузияда бодринг нархи ўтган ҳафта май ойи охирида кескин тушиб кетганидан кейин баҳоси энг юқори даражага кўтарилди. Июл очиқ мавсум бўлиб, бундай пайтларда нархлар, одатда, пасаяди, аммо ўтган ҳафта нархлар ўзгариши бошқача тус олганлиги кузатилди. Бозор иштирокчилари нархларнинг ҳозирги энг юқори чўққисини турли сабабларга кўра изоҳламоқдалар.

EastFruit мониторинги маълумотларига кўра, 2021 йил 8 июл ҳолатига кўра, бодрингнинг ўртача нархи 1,5 лари (0,48 доллар)ни ташкил этди, бу ушбу давр учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Таққослаш учун, ўтган йили худди шу даврда бодрингнинг ўртача улгуржи нархи 0,3 лари (0,1 доллар)ни ташкил этган эди.

Нархларнинг кўтарилишига нима сабаб бўлди?

Бунинг сабабларидан бири, Квемо Картли минтақасида сўнгги ҳафталарда об-ҳавонинг қуруқ ва иссиқ келиши очиқ майдондаги бодринг ҳосилининг пасайишига олиб келди. Квемо Картли минтақасидаги йирик сабзавот ва меваларни қайта ишлаш заводи – Marneuli Agro вакили Вано Цукилашвилининг сўзларига кўра, компания жорий йилда 14 гектар майдонда бодринг йиғиб олди. Marneuli Agro консерваланган бодринг ишлаб чиқариш учун ўз бодрингини етиштирди, чунки маҳаллий фермерлар консервага мос бўладиган бодринг навларини етиштирмайдилар. Вано Цукилашвилининг таъкидлашича, қуруқ об-ҳаво ҳозирги юқори нархларга сабаб бўлган бўлиши мумкин, чунки шуни деб компаниянинг ўзи бу йил режалаштирилганидан ҳам 30% кам ҳосил йиғиб олди.

“Ёмғир бодрингдан мўл ҳосил олиш учун, ҳатто улар суғориш ишларидан ҳам жуда муҳимдир; чунки бодрингларни иссиқ ва қуруқ об-ҳаво шароитида суғоришнинг ўзигина яхши натижа бермайди”, дейди Вано Цукилашвили.

Грузия Атроф-муҳит ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги Марнеули бўлими вакили Геронти Сивсивадзенинг таъкидлашича, маҳаллий фермерлар бодринг ва бошқа сабзавотларни етиштириш ишлари иссиқхоналарга кўчирилмоқда, чунки уларни очиқ ҳавода етиштириш тобора қийинчилик туғдиряпти..

Ўтган ҳафтада нархларнинг кескин кўтарилишига яна бир жиҳати, май ойида нархларнинг пасайганлиги сабаб бўлиши мумкин, чунки шундан сўнг кўпгина фермерлар бодринг ҳосилидан воз кечишган.

Грузиянинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан эълон қилинган 2020 йил маълумотларига кўра, Квемо Картли вилояти бодринг етиштириш бўйича Грузияда биринчи ўринда туради. Ўтган йили унинг умумий ишлаб чиқаришдаги улуши 42% ни ташкил этганди, ундан кейин Кахетия (21%) ва Имерети вилоятлари (13%) кўрсаткичлари билан ўрин эгаллаганди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

2021 йилда Грузиядан голубика экспорти 47% га ошди

EastFruit

Пластик ўрнига бодринг – АҚШда салқин ичимликлар учун еса бўладиган идишлар таклиф қилишди

EastFruit

Молдовада мавсум бошидаёқ олхўри нархлари ўса бошлади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин