Бош саҳифаЯнгиликларГрузия шафтоли экспортининг ҳозирги ҳажми ўтган йилги кўрсаткичдан 18 бараварга юқори
Янгиликлар

Грузия шафтоли экспортининг ҳозирги ҳажми ўтган йилги кўрсаткичдан 18 бараварга юқори

2021 йил 27 июн ҳолатига кўра, Грузиядан 1 минг 636 тонна шафтоли, шу жумладан, нектарин экспорт қилинди, дея хабар беради Атроф-муҳит муҳофазаси ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

Бу рақам бир йил олдинги кўрсаткичдан 18 баравар юқори, деб таъкидлади вазирлик.

Шафтоли асосан Россияга – 938 тонна (барча экспортнинг 57%и) ва Арманистонга – 649 тонна (барча экспортнинг 40%и) экспорт қилинди.

Экспорт 1 миллион 433 минг долларни ташкил этди ёки, бошқачароқ айтганда, бу ўтган йилга нисбатан (73 минг доллар) 20 бараварга кўп. Вазирлик маълумотларига кўра, ўртача экспорт нархи кг учун 0,88 долларни ташкил этади.

Грузия шафтоли экспорти июн ойининг иккинчи ярмида бошланди. Айни пайтда, сўнгги бир неча кун ичида шафтоли етиштириладиган асосий ҳудулардан бири бўлган Кахетия фермерлари ушбу меваларни йиғиш пунктларига етказиб беришда айрим муаммоларга дуч келишди. Ҳудудий оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, баъзи қабул пунктлари ўз ишларини вақтинча тўхтатиб қўйишган. Бозор иштирокчиларининг фикрича, ушбу ҳолат Россия томонидан мамлакатга олиб кириладиган маҳсулотларга нисбатан қўйилган янги талаблари сабаб юзага келган ноаниқликлар билан боғлиқ. Фермерларнинг таъкидлашича, шафтоли етказиб беришдаги муаммолар мева нархларининг сезиларли пасайишига олиб келди.

Миллий статистика хизмати маълумотларига кўра, Грузиядан 2020 йилда сархил шафтоли экспорти (шу жумладан, нектарин) 21,45 миллион долларни ташкил этади, бу 2019 йилга нисбатан 72 фоизга юқори (12,48 миллион доллар). Грузия шафтолиси учун Россия асосий экспорт бозорига айланди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин