Бош саҳифаЯнгиликларГрузия Россияга голубика етказиб беришда Сербияни ортда қолдириб, энг йирик экспортёрлар бешлигидан жой олди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Грузия Россияга голубика етказиб беришда Сербияни ортда қолдириб, энг йирик экспортёрлар бешлигидан жой олди

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йилда Россия голубика импортини жисмоний жиҳатдан 21 фоизга оширди. Россияга голубика импорти ҳажми биринчи бор 10 минг тоннадан ошиб, 10,7 минг тоннага етди.

Шуни қайд этиш жоизки, бир йил аввалги каби Грузия Россияга голубика  экспортини бошқа етказиб берувчи мамлакатларга нисбатан кўпроқ оширди, бунинг натижасида, ушбу мамлакат 2021 йили биринчи марта Россия бозорига сархил голубика етказиб берувчилар бешлигига кирди. Йил давомида Грузиядан Россияга голубика  экспорти 37 фоизга ёки 230 тоннага ошиб, 2021 йилда 850 тоннага етди. Шундай қилиб, Грузиянинг Россия голубика бозоридаги улуши 8 фоизни ташкил қилди ва икки йил аввал у аранг 2 фоизга борган эди.

Бозор иштирокчиларининг фикрича, агар Россия кутилмаганда ўсимлик маҳсулотларини импорт қилиш бўйича янги қоидалар киритгани сабабли мавсум ноаниқ якунланмаганида Грузия 2021 йили кўпроқ голубика экспорт қилиши мумкин эди. Ўшанда кўплаб компаниялар экспортни тўхтатди, чунки, улар янги қоидалар ҳақида ишончли маълумотга эга эмас эди ва кўпчилик жиддий йўқотишлардан чўчиди.

Шунга қарамай, 2021 йилда Грузия Россияга Сербиядан кўра кўпроқ голубика етказиб бера олди ва бу билан Грузия ушбу бозорга  голубика етказиб берувчи энг йирик экспортёрлар рейтингида Сербия билан ўрин алмашди. Сербия мавсум охирида экспортни 39 фоизга қисқартирди.

Қизиғи шундаки, Грузиядан ҳам кўпроқ, Россияга голубика экспортини Зимбабве экспортёрлари оширишди. Уларнинг жўнатмалари ҳажми йил давомида 3,3 баробар ошди, бироқ, ҳозирча нисбатан паст – 115 тонна даражасида сақланиб турибди.

Перу экспортёрлари бозорда лидерлигича қолди, улар улуши Россия голубика импортининг учдан бир қисмини ташкил этди. Ушбу мамлакат голубиканинг энг йирик экспортёрлари жаҳон рейтингида ҳам етакчилигича қолди. Марокаш Россия умумий импортидаги 21 фоиз улуш билан иккинчи ўринда қолди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан гилоснинг синов партияси Хитойга авиатранспорт орқали етказилади

EastFruit

Иордания Ўзбекистон анорлари учун ўз бозорларини очди

EastFruit

Микрокўкатлар микробизнеси: Грузия ва Арманистондаги оилавий бизнесдан қўшимча даромад олиш имконияти

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин