Бош саҳифаЯнгиликларГрузия хўраки узуми экспортида йирик натижа
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Грузия хўраки узуми экспортида йирик натижа

Грузиядан хўраки узум экспорти ҳажми кейинги йилларда ушбу маҳсулотни фермерлар томонидан тобора кўпроқ етиштириши натижасида кескин ўсди. EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, жорий нархлар яхши эканини ҳисобга олсак, яқин йилларда Грузия хўраки узумларини етиштириш ҳажми ортишига гувоҳ бўлишимиз эҳтимоли юқоридир.

Жорий йилнинг сентябрь ойининг ўзида Грузия аввалги етти йил давомида экспорт қилинган ҳажмга нисбатан кўпроқ  узум экспорт қилди.

Маълумотлар манбаи: Грузия Молия вазирлиги

Ҳаммаси бўлиб, ўтган ой 530 тонна хўраки узум экспорт қилинди, экспортдан тушган даромад эса 403 минг долларни ташкил этди. Грузия экспорти учун фақат икки йўналиш мавжуд эди. Асосий импортёр Россия бўлди, у ерга экспорт қилинган узумнинг 98%и жўнатилди. Қолган 2% Қатарга юборилди. Ташқи савдо маълумотларига кўра, бир тонна узумнинг ўртача нархи 760 долларни (FOB шартларида) ташкил этди. Қизиғи, россияликлар бир тонна учун ўртача 740 доллар тўлашган узумнинг баҳоси ўша пайтда Қатарга жўнатилган партияларда 1 тоннаси ўртача 2000 долларга баҳоланди.

Сўнгги йилларда Грузия хўраки узумининг оммабоплиги ошди, лекин етиштирилган узумларнинг қарийб 99 фоизи ҳануз вино учундир. Ҳозирча хўраки узумга қизиқмаган маҳаллий фермерлар ушбу муқобилни ўйлаб кўришса зарар қилмасди: хўраки узум етиштирувчилар ўртача бир килограмм вино узумини етиштирувчидан 1,5-3 баробар кўпроқ даромад олишади. Агар Қатар каби мамлакатларга экспорт қилишдаги нархларни ҳисобласак, бу нисбат янада ошади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин