Бош саҳифаЯнгиликларГрузия голубикаси: нега сармоядорлар ушбу резавор учун катта маблағ сарфламоқда? (видео)
Видео Долзарб Махсус Янгиликлар

Грузия голубикаси: нега сармоядорлар ушбу резавор учун катта маблағ сарфламоқда? (видео)

Голубика Грузия боғдорчилик бизнесининг асосий экспорт маҳсулотларидан бири саналади ва у тез ўсиб бораётган экспорт тоифасига киради.

EastFruit маълумотларига кўра, Грузия 2020 йилда голубика экспортини бирданига тўрт баравар оширди. Оптимистик баҳолардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, мамлакатдан голубика экспорти 5 йил ичида ҳатто 5 минг тоннага етиши мумкин. Бу эса Грузияни голубиканинг йирик минтақавий экспортёрларидан бирига айлантиради.

Нега голубика грузин фермерлари ва сармоядорлари учун шу қадар қизиқ? Уни кимлар етиштиради?

  1. Грузияда резавор сектори ривожи давлат томонидан қўллаб-қувватланади ва «Plant the Future» («Келажак учун экин эк») давлат дастури доирасида Ғарбий Грузиянинг баъзи ҳудудлари (Имерети, Рача, Гурия, Самегрело, Мцхета вилоятлари)да ҳар бир бенефициарга минимал 0,15 ва максимал 0,5 гектарлик суғориш тизими учун кўчатлар қиймати 100 фоиз тўланади. Шунингдек, кооперативлар ривожи рағбатлантирилади – қишлоқ хўжалиги кооперативи майдони камида 5 гектарлик боғ қурилиши учун маблағ ҳамда экинларни бирламчи сақлашда зарур бўлган, ўртача сиғими 20 тонналик 1 та стационар рефрижератор-контейнер олади. Шуни инобатга олиш керакки, янги компанияни рўйхатдан ўтказиш Грузияга нисбатан фақат Янги Зеландияда осон(3 -бандга қаранг).
  2. Голубика етиштириш учун тупроқнинг яроқлилигини текширишда чой маркер вазифасини ўтайди – чой ҳам худди голубика сингари кислотали тупроқни ёқтиради. ФAО маълумотларига кўра, 90 -йилларнинг бошида 30 минг гектардан ортиқ майдонда чой етиштирилган. Грузия 7 000 гектар майдонда чой плантациясини қайта тиклашни режалаштирмоқда, қолган майдонларда эса голубика етиштирилади.
  3. Грузия бизнес юритиш қулайлиги бўйича (Doing Business 2020) глобал рейтингда 7-ўринни эгаллаган – AҚШдан ортда, Буюк Британия, Норвегия, Швеция, Малайзия, Aвстралия ва БAA каби мамлакатлардан эса олдинда.
  4. Ноёб экспорт дарчаси. Грузияда голубика ҳосили йиғими май ойининг охирги ўн кунлигида бошланади – бу ой юқори нарх учун идеал давр, чунки, худди шу пайтда, минтақанинг жанубий ҳудудлари голубика йиғим-теримини тугатган, қолганлари эса ҳали бошламаган бўлади.
  5. Грузияда гектаридан олинган голубика иқлим шароити туфайли Украина ва Польшага нисбатан юқори бўлиши мумкин
  6. Грузия – Россия бозорига чиқиш имкониятига эга бўлган голубика етиштирувчи саноқли мамлакатлардан бири. У ерда голубика нархи минтақадаги бошқа мамлакатларга қараганда анча юқори, лекин Грузия ўз резаворлари билан Яқин Шарқ ва Европа Иттифоқи бозорларига тобора кўпроқ кириб бормоқда.
  7. Грузия Қора денгиз портларига кириши ва келгусида денгиз контейнерларида голубикани экспортга йўллаши мумкин.

Ҳозир голубика, асосан, Ғарбий Грузия минтақалари – Самегрело, Гурия, Aжария ва Имеретида етиштирилмоқда. Грузияда энг кенг тарқалган голубика турларидан бири – «Legacy»дир. Лекин сўнгги пайтда  ушбу резаворнинг турли навлари бўйича тобора кўпроқ фермерлар тажриба ўтказа бошлади.

Грузияда голубика етиштирувчи майда фермер хўжаликлари кўп ва йирик фермерлар кам. Лекин йирик фермер ва савдогарлар бозорга ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. Чунки, улар йиғим-теримдан кейинги қайта ишлаш, совутиш, кузатув, сертификатлаш ва ишчилар учун қулай меҳнат муҳитини яратишга катта маблағ сарфлайди. Улар Global G.A.P билан сертификатланган ва голубикани олдиндан совутиш, саралаш, қадоқлаш ва сақлаш учун ускуналар билан жиҳозланган.

Грузия голубикаси фақат қўлда, мева қуруқ пайтда, қуёшда қизиб улгурмасидан йиғилади. Теримчиларга голубикани фақат пишиб етилишнинг керакли босқичида йиғиш ва резавордаги жилосиз мум қатламни иложи борича сақлаб қолиш ўргатилган. Ушбу қатлам меванинг ҳажми ёки калибри сингари хорижлик харидорлар нуқтаи назаридан энг муҳим сифат кўрсаткичларидан биридир.

Россия Федерациясига экспорт қилишда юзага келган қийинчиликлар сабаб бу мавсумда Грузия голубикаси илк бор Германия ва Болгарияга сотилди. Грузиялик фермерлар ва савдогарлар келгусидаги янги таклифлар учун очиқ, чунки, Грузияда голубика ҳосили йилдан-йилга ошмоқда.

Шунинг учун голубикага инвестиция йўналтириш Грузияда яратилган шундай яхши шароитларга қарамай, фақат бир ҳолатда ўзини оқлайди, у ҳам бўлса, фермер юксак сифатли резавор етиштиришни мақсад қилган бўлиши ва голубикани тозалаш, саралаш, энг муҳими, уни қандай ва қаерда сотишни аниқ тушуниши керак.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Грузиядаги энг йирик бодом плантациясида ҳосил қандай йиғилади? (видео)

EastFruit

Хитой олма бозори: юқори захиралар, паст нархлар, умидсиз истиқбол

EastFruit

Янги суперфуд: украиналик фермерлар минглаб тонна маржондарахт мевасини экспорт қилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин