Бош саҳифаЯнгиликларГилос ва помидор Туркия мева-сабзавот экспортининг энг юқори позициясини эгаллаб турибди
Янгиликлар

Гилос ва помидор Туркия мева-сабзавот экспортининг энг юқори позициясини эгаллаб турибди

2021 йилнинг январь-август ойларида хорижий давлатларга Туркиядан етказиб бериладиган мева ва резавор экинлари орасида асосий экспорт товарлари – гилос ва помидор бўлди.

«Aнадолу» агентлиги Туркиянинг Ўртаер денгизи минтақаси экспортёрлари уюшмаси маълумотларига (AKIB) таяниб хабар берганидек, шу йилнинг ўтган 8 ойида Туркиядан сархил мева-сабзавотлар экспорти 1 миллиард 785 миллион долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20% кўп кўрсаткичдир.

Туркиянинг мева сотишдан тушган даромади шу йилнинг январь-август ойларида 805 миллион 396 минг доллар, сабзавот бўйича 576 миллион 402 минг доллар, цитрус бўйича – 391 миллион доллар ва чой бўйича – 11 миллион 898 минг долларга тенг бўлди.

Бу даврда Туркиянинг сабзавот ва мева экспортида энг кўп талаб қилинадиган товарлар помидор ҳамда гилос бўлди.

Шунингдек ўқинг: Россельхознадзор Россия Федерациясига Туркиянинг икки вилоятидан помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берди

2021 йилнинг январь-август ойларида Туркиядан гилос экспорти 184 миллион 13 минг долларни, помидор эса 240 миллион 409 минг долларни ташкил этди.

Сотув бўйича кейинги ўринда лимон, шафтоли ва мандарин туради.

Ўртаер денгизи минтақаси сархил мева-сабзавотлар экспортёрлари уюшмаси раҳбари Нежат Син жорий мавсум муваффақиятли ўтиши кутилаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, айни дамда ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳеч бир муаммо йўқ.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин