Бош саҳифаЯнгиликларГилос, помидор, пиёз ва карам – 2021 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон сархил мева-сабзавотлари экспортида асосий позициялар
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Гилос, помидор, пиёз ва карам – 2021 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон сархил мева-сабзавотлари экспортида асосий позициялар

2021 йил январидан июнига қадар Ўзбекистондан экспортнинг умумий ҳажми 7,1 миллиард долларни, шундан «Сабзавот ва мевалар» тоифасидаги экспорт тушуми 404,1 миллион долларни ташкил этди. Яъни, мазкур кўрсаткич айни давр учун умумий экспорт ҳажмининг 5,7%ига тенгдир. Шу билан бирга, 2021 йилнинг биринчи ярмида сабзавот ва мевалар экспорт қиймати жиҳатидан 2020 йилга нисбатан 5,2 фоизга, 2019 йилнинг биринчи ярмига нисбатан эса 38 фоизга камайди. Бундай хулосалар Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси томонидан куни кеча эълон қилинган маълумотлардан, шунингдек, республикадаги ташқи савдо айланмаси бўйича бошқарманинг ўтган йиллар (шу даврлари)даги ҳисоботларидан келиб чиқмоқда.

2021 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон мева-сабзавот экспорти сегментида экспорт тушумлари ҳажми бўйича муттасил етакчи гилос (84,6 миллион доллар), ундан кейин помидор (50,2 миллион доллар), сархил ва қуритилган узум (22,3 миллион доллар), пиёз ва шалот пиёзи (21,5 миллион доллар) ҳамда карам (16,7 миллион доллар)дир. Шу билан бирга, EastFruit мутахассислари «сархил ва қуритилган узум» тоифасидаги экспортнинг энг катта улуши майизга тааллуқли эканига эътибор қаратишмоқда. Чунки, бу даврда сархил узум Ўзбекистондан ташқи бозорга фақат омборхоналардан – ўтган йилги ҳосил ва жорий йилнинг эртаги навлари ҳисобидан етказиб берилади. Ҳар икки ҳолатда ҳам бу кичик ҳажмдир. Бундан ташқари, «карам» тоифасида унинг турлари аниқланмаганлиги сабабли, EastFruit таҳлилчилари мазкур тоифага бош карам, гулкарам, Пекин карами ва бошқа турлар киради, деб ҳисоблашмоқда.

Йилнинг биринчи ярим йиллигида сабзавот ва мевалар экспорти кетма-кет пасаймоқда. Aгар ўтган йили –  коронавирус пандемиясининг дастлабки пайтида ушбу тоифадаги товарларнинг экспортдан тушадиган даромад январь-июнь ойларида 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоиз камайган бўлса, пандемиянинг иккинчи йилида (яъни шу йилнинг биринчи ярим йиллигида) сабзавот ва мевалар экспорти ҳажми 2020 йилга нисбатан 5,2 фоиз, 2019 йилга нисбатан эса 38 фоиз камайган.

Сабзавот ва мевалар тури бўйича ҳисоботда келтирилган тафсилотлар даражасидан келиб чиқиб, 2021 йилнинг биринчи ярмида улар экспорти ҳажми қуйидагича тақсимланди:

Гилос: $84,6 млн. – 60,5 минг тонна;

Помидор: $50,2 млн. – 68,9 минг тонна;

Узум – сархил ва қуритилган: $22,3 млн. – 20,4 минг тонна;

Пиёз ва шалот пиёзи: $21,5 млн. – 176,2 минг тонна;

Карам (бош карам, гулкарам, Пекин карами ва бошқа турлари): $16,7 млн. – 89,8 минг тонна;

Қалампир (аччиқ): $8,6 млн. – 8,1 минг тонна;

Бодринг: $8 млн. – 8,3 минг тонна;

Қовун ва тарвуз: $7,4 млн.

Сабзи: $6,2 млн. – 45 минг тонна;

Олма: $3,4 млн. – 6,8 минг тонна;

Цитрус мевалар: $3,0 млн.

Бошқа мева-сабзавотлар: $172,2 млн. (батафсил эмас)

Aгар сархил мева- сабзавотлар сегментини кўриб чиқадиган бўлсак, гилос, помидор, пиёз (бош пиёз, шалот пиёзи) ва карам ушбу сегментдаги экспорт даромадларининг 43 фоизини ташкил қилади. Шу билан бирга, янги узилган мева-сабзавотлар экспорти таркибида гилос ва карам энг қизиқтирадиган позициялардир.

Ўзбекистонда 2021-йилги мавсум гилосини оммавий йиғиш мавсуми силжиши  ҳисобга олинса, гилос экспорти бўйича ушбу кўрсаткичлар икки ойга –  май-июнга тўғри келади, дейиш мумкин. Бошқача  айтганда, республика статистика бошқармаси маълумотларига кўра, айнан май-июнь ойларида Ўзбекистондан гилос экспорти ҳажми 84,6 миллион AҚШ доллари қийматидаги 60,5 минг тоннани ташкил этди. 2021 йилнинг июль ойида ташқи бозорга юборилган кам сонли партияларни ҳисобга олмаганда ҳам, бу гилос экспортининг ушбу мавсумдаги рекорд миқдоридир.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондан карам экспорти 16,7 миллион доллар қийматидаги 89,8 минг тоннани ташкил этди. Аммо ҳисоботда карамнинг қайси тури ҳақида гап кетаётгани айтилмаган. Агар ҳатто бош карам назарда тутилган бўлса ҳам, сўнгги бир неча йил ичида унинг барча тури бўйича экспортнинг умумий ҳажми таққосланса, ушбу маҳсулотни экспортга йўналтириш ҳанузгача рекорд даражага яқин бўлганидан далолат беради. Ушбу маҳсулотни экспортга жўнатиш кам ҳажмда бўлса-да, ҳануз давом этмоқда.

2021 йил охирида мазкур экспорт позицияси 2017-2020 йиллардаги рекорд кўрсаткични янгилаши мумкин.

Июль ойи бошларида EastFruit Ўзбекистон эртаги пиёзининг ташқи бозордаги 2021-йилги мавсумини муваффақиятли ҳисоблаш мумкинлиги  ҳақида ёзган эди. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2021 йил январидан июнига қадар Ўзбекистон 176,2 минг тонна бош пиёз ва шалот пиёзини экспорт қилди. Июль ойида пиёзни Ўзбекистондан ташқи бозорларга жўнатиш май ва июнга қараганда кичикроқ ҳажмда бўлса ҳам давом этганлигини ҳисобга олсак, 2021 йилдаги якуний кўрсаткич 200 минг тоннадан ошиши эҳтимоли юқори.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин