Бош саҳифаЯнгиликларГерманияда сабзавотли яримтайёр маҳсулотларга талаб ортиб бормоқда
Янгиликлар

Германияда сабзавотли яримтайёр маҳсулотларга талаб ортиб бормоқда

Германияда пандемия карантинидан сўнг оммавий тадбирларда иштирок этиш ёки умуман, уйдан ташқарига чиқишга қизиқиш ортиб бораётганлиги ярим тайёр маҳсулотларга талабни ошириши кутилмоқда.   Сабзавотли ярим тайёр озиқ-овқатлар ишлаб чиқарувчи компания – Frischeteam Geschwister Kluthнинг бошқарувчи директори Симона Пиппер-Клут шундай дейди: “Талаб сезиларли даражада ошди. Икки йиллик пандемиядан сўнг ошхоналарда етарлича малакали ходимлар қолмади, шунинг учун кўплаб корхоналар маҳсулотимизга харидор бўлмоқда”.

Умуман олганда, Симонанинг сўзларига кўра, энг кўп кесиб тайёрланган маҳсулотларга қизиқиш ўсиб бормоқда, бу аввалги икки йил ичида бўлмаган эди. Пандемия йилларида умумий овқатланиш сектори қаттиқ зарбага учради. Кўпгина корхоналар ёпилди, баъзилари таомни уйга олиб кетишга бериш услубига ўтди ва бу аввалгидек даромад келтирмаяпти. Айни мавзудаги маълумотни EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб бермоқда.

“Албатта, бизнинг маҳсулотлар ҳам асосий таннарх ошиши туфайли қимматлашади. Бундан ташқари, энг кам иш ҳақи, анъанага мувофиқ, октябрь ойида оширилади. Дизель ёқилғиси, электр энергияси, сув ва қадоқлаш  харажатлари жуда ҳам ошиб бормоқда», дейди Симона Пиппер-Клут.

Менежернинг айтишича, салатлар, мева-сабзавот миксларига талаб ортиб боряпти: “Одамлар яна  уйдан кўчага ошиқаётганини кўряпмиз. Ярим тайёр маҳсулотлар ва таомларга талаб кундан-кун ортиб боряпти. Бироқ, уйдан туриб ишлаш ҳали ҳам аҳамиятини йўқотгани йўқ ва шу боис ҳам, йирик компаниялардаги ошхона бизнеси 2019 йилги кўрсаткичларга етиб бора олмайди”.

Пиппер-Клут ёнилғи харажатлари камайиши учун солиқлар камайиши керак, деб ҳисоблайди: “Бу бизга катта ёрдам беради.  Бундан ташқари, ёз ҳам эшик қоқмоқда, яъни, биз кўпроқ минтақавий маҳсулотларни олиш имконига эга бўламиз ва логистиканинг аксарият қисми энди талаб қилинмайди. Салат ва сабзавот етиштирувчи фермерлар (уларнинг кўпчилиги узоқ йиллик ҳамкорлар)нинг адолатли нархларга эга бўлиши биз учун ҳам муҳим. Қиш мавсумида биз хориждан келтирилган сабзавот маҳсулотларига эҳтиёж туямиз. Бу шуни англатадики, маҳсулотлар  етиб келиши учун бир неча кун керак бўлади. Ишлаб чиқариш занжирида биз кўпроқ экологик соф қадоқлардан фойдаланиш ва озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш борасида аниқ қоидаларга амал қилишни хоҳлаймиз», дейди Пиппер-Клут.

Ҳозирги кунда компания Испания, Италия, Франция, шунингдек, Нидерландия ва Бельгиядан маҳсулотлар харид қилмоқда. Айни дамда асосий таъминот манбаи Испания бўлиб, у ердан компания салат ва турли сабзавотлар, масалан, қалампир олади.  «Испания товарлари келгуси ҳафталарда талабни қондиради», дея хулоса қилди Пиппер-Клут.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Хитой Ўзбекистондаги йирик агрологистика марказига $50 млн сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Мева-сабзавотларни қадоқлашда инновацион қоғоз тасма

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин