Бош саҳифаЯнгиликларГагаузия (Молдова)да хўраки узум ҳосили ўтган йилгидан юқори бўлади
Янгиликлар

Гагаузия (Молдова)да хўраки узум ҳосили ўтган йилгидан юқори бўлади

Гагаузияда хўраки узум навлари пишиб етилмоқда. Хўш, 2021 йилги мавсумда хўраки ва техник навларда қандай ҳосил кутилмоқда? Бу хусусда Gagauzinfo.md  ахборот порталига агросаноат комплексининг бўлим бошлиғи Aндрей Димитрогло сўзлаб берди.

Унинг айтишича, Гагауз автономияси ҳудудидаги баъзи жойларда ёққан дўл узум йиғим-теримига зарар етказган, бироқ «йиғим -теримнинг умумий манзарасини баҳоласак, бу ҳодиса жуда катта аҳамиятга эга эмас», дейди Димитрогло.

«Дўл Комрат туманидаги Комрат узум плантацияларига ва асосан, саноат навларига зарар етказди. Умуман олганда, бизда яхши узум ҳосили кутилмоқда, чунки, бу йил об-ҳаво шароити қулай бўлди. Яъни, ҳосил потенциали яхши. Албатта, у рекорд даражада бўлиши даргумон. Чунки, узумзорлар 2020 йилдаги қурғоқчиликдан кейин заифлашган. Бу йилги ёмғирлар эса вазиятни яхшилади”, дейди Aндрей Димитрогло.

Шунингдек ўқинг: Ёғингарчилик ҳаддан зиёд, аммо бу Гагаузия (Молдова) узумзорларига таҳдид солаётгани йўқ

Гагаузияда биринчи хўраки узум навлари келаси ҳафта  пишиб етилади.

Умуман, автономия ҳудудида бу йил 5 380 гектар узумзор мавжуд. Шундан 780 гектарида хўраки, қолганларида эса техник навлар етиштирилди.

Aввалроқ EastFruit ушбу мавсумдаги қулай об-ҳаво шароити, мунтазам ёғингарчилик ва ёзги қуёш Гагаузияда олма ҳосилини яхшилагани ҳақида ёзган эди. Кучли қурғоқчилик туфайли олма ҳажми етарли бўлмаган ўтган йилги натижалар фонида бу йил ҳосил йиғиндиси юқори бўлади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин