Бош саҳифаЯнгиликларГагаузия боғбонлари (Молдова) олмадан юқори ҳосил олишни кутишмоқда
Янгиликлар

Гагаузия боғбонлари (Молдова) олмадан юқори ҳосил олишни кутишмоқда

Қулай об-ҳаво шароити, кучли ёғингарчилик ва ёзги қуёш Гагаузияда (Молдова) олма ҳосилини яхши бўлишини таъминлади.

Ўтган йили кучли қурғоқчилик туфайли олма ҳосили кутилганидан кам миқдорни ташкил этган эди. Унга қараганда, бу йилги ҳосил мўл бўлиши ҳақидаги башоратлар боғбонларни қувонтириши аниқ. Бу ҳақда Гагаузинфо агросаноат мажмуаси бош бошқармаси бошлиғи Андрей Димитрогло Gagauzinfo.md порталига маълум қилди.

“Бу йил барча экинлар, шу жумладан, олма меваси ҳосили учун яхши келди. Бизнинг тадбиркорлар аллақачон эртапишар олмаларни йиғиб олишган, бироқ бу кам ва улар фақат боғларнинг умумий ҳосили ҳажмининг атиги 5 фоизини ташкил қилади. Бу маҳсулотлар асосан ички бозорда сотилади. Кечпишар олма навлари ҳали пишиб етилиш арафасида”, – дейди Димитрогло.

Олма ҳосилининг катта ҳажми экспорт қилинади, лекин асосий қисми қайта ишланади.

Кучли ёмғир ва дўл оқибатида иккита қишлоқ хўжалиги корхонасининг боғлари қисман зарар кўрган.

“Дўл олма боғларига қисман зарар келтирди. Бу “Ойдин” фермер хўжалигининг 13 гектари ва “Майдан-Груп” фермер хўжалигининг 8 гектарли ерлари бўлиб, у ердаги олмалар зиён етган, ҳосилнинг бир қисми эзилган, шунинг учун улар қайта ишланади”, – дея қўшимча қилди Димитрогло.

Гагаузияда ҳаммаси бўлиб 800 гектардан зиёд олма боғлари бор, уларнинг 500 таси Томай қишлоғида жойлашган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдовада рақамли агрокутубхона иш бошлади

EastFruit

Ўзбекистондан эртапишар олма экспорти уч бараварга камайди – совуқ уриши ягона сабаб эмас

EastFruit

Олмаота вилоятида (Қозоғистон) мева-резавор кластери яратилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин