Бош саҳифаЯнгиликларФранция селекциясининг Cаnopy навли олмаси яшил олма бозорида етакчи ўринни эгаллаши кутилмоқда
ДолзарбЯнгиликлар

Франция селекциясининг Cаnopy навли олмаси яшил олма бозорида етакчи ўринни эгаллаши кутилмоқда

EastFruit‘нинг олма мавзусига бағишланган конференцияларида, кўпинча, учта Gдан иборат  олма бизнесидаги муваффақиятнинг формуласи ҳақида эшитиш мумкин: Granny, Golden, Gala («Грэнни», «Голден», «Гала»). Бошқача айтганда, бу уч нав етиштириш техникаси нуқтаи назаридан ҳам, барқарор бозор талаби нуқтаи назаридан ҳам синовдан ўтган. Шу боис, мазкур навлар доим маҳсулот етиштириш, экспорт қилиш ва истеъмол бўйича барча рейтингларнинг юқори поғонасидан жой олади.

Табиийки, етакчилар қаторидан жой олгач, рақобатчилар ҳам топилиши табиий. Жумладан, Франциянинг данакли мева етиштирувчи Dalival номли селекцион фирмаси IFO селекцион дастурига киритилган «Granny» навига потенциал рақобатчи сифатида қаралаётган янги яшил олма нави —«Cаnopy»ни бозорга чиқаришини эълон қилди. Бу ҳақида EastFruit Fruitnet ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

Шимолий О-де-Франc минтақасидаги Виллер-Коттерда жойлашган Dalival компанияси ушбу навни «яшил, серсув ва жуда ҳам қарсилдоқ» дея таърифлаган: «Кислоталилик даражаси Granny Smith билан таққосланадиган ушбу нав юқори шакар миқдори ва ажойиб таъм хусусиятларига эга», дейди селекционерлар. «Бу яшил олма истеъмолчиларининг хафсаласини пир қилмаслик билан бирга «Гренни»ни жуда нордон деб биладиганларга ёқиши ҳам мумкин».

IFО — олма ва нокнинг янги навлари ҳамда пайвандтагларини тадқиқ қилиш, ривожлантиришга ихтисослашган етакчи хусусий компаниядир. Селекция бўйича менежер Валери Фуйе шундай дейди: «Cаnopy Rvi6 генини ташувчи яшил навларни излаш дастурининг бир қисми сифатида 2004 йили етиштирилган. Тўрт йиллик кузатувдан сўнг нав бир нечта дурагайлар орасидан топилди ва селекция жараёни давом этар экан, Cаnopy Granny’га энг яхши муқобил бўлиб чиқди (айниқса, яхши агрономик хусусиятлари ва таъм сифати туфайли). Кейинроқ эса унинг салоҳияти Европада ўтказилган кўплаб синовлар билан тасдиқланди».

Dalival компаниясининг савдо менежери Жан-Себастьян Бергернинг айтишича, қорақўтирга чидамлиликни таъминловчи Rvi6 (Vf) гени билан Cаnopy яшил олма бозори учун яхши муқобил таклиф қилиши мумкин.

«Бугунги кунда бозорда касалликларга чидамли яшил навлар кам», дейди у. «Шундай қилиб, Canopy маҳсулот етиштирувчилар ва истеъмолчиларнинг реал талабини қондира олади. Шу боис, биз бу навни боғбонларга имкон қадар кўпроқ етказиб беришга қарор қилдик».

«Canopy навли олма дарахтларининг тож қисми очиқ ва шу боис, бундай боғни Granny Smith’га қараганда бошқариш осонроқ, айниқса,»мевали девор» форматидаги 2D боғлар учун», дейишмоқда  компания вакиллари. «Бу навнинг мевалари ҳам Granny’га нисбатан тезроқ тугади. Ҳосилдорлик яхши ва барқарор. Унинг гуллаш ҳамда йиғим-терим муддатлари Granny Smith’никига жуда ўхшаш. «Пушти ёноқ»қа чидамлилиги Франциядаги Луара водийси шароитидаги Granny Smith’никидек ёки ундан ҳам пастроқ».

Шунингдек ўқинг: Келажак технологияси: 2D боғдорчиликнинг қандай афзалликлари бор?

Шуни қайд этиш жоизки, постсовет ҳудудида Украина селекциясининг яна бир яшил олма нави

«Ренет Симиренко» жуда оммабоп. Бундан ташқари, у Granny Smith’дан кўра кўпроқ шакар миқдори ва ёқимли таъмга эга. Бироқ, етиштириш, қадоқлаш, логистика, маркетинг нуқтаи назаридан камчиликлари бор ва уларни бартараф этиш учун селекцияга вақт ва маблағ сарфлаш зарур.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Петр Михов: «Паст сифатли узумнинг мўл ҳосилидан кўра юқори сифатли узумнинг камроқ ҳосили афзал» (видео)

EastFruit

Ўзбекистон селекционерлари рокамболнинг янги навини яратишди

EastFruit

Чилидан хўраки узум экспортида янги навлар улуши ортмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин