Бош саҳифаЯнгиликларФарғона вилоятида 35 гектарлик хандон писта плантацияси барпо этилмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Фарғона вилоятида 35 гектарлик хандон писта плантацияси барпо этилмоқда

Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти, Риштон туманидаги 35 гектар майдонда йирик хандон писта плантацияси барпо этилмоқда, келгуси йили эса бу плантация майдонини 200 гектарга етказиш режалаштирилган, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги маълумотларига таяниб. Бу плантация учун Эрон хандон пистаси навлари танланган.

Маълумки, хандон писта қурғоқчиликка чидамли дарахт-бута турларидан биридир. Мазкур плантация Риштон туманидаги “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сувсиз ва тошлоқ ерларда барпо этилмоқда.

Ташкил этилаётан пистазорларда вертикал суғориш қудуқларини (скважинани) бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ ҳаражатларнинг 120 миллион сўмгача бўлган қисми қисми фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан субсидия билан қоплаб берилиши маълум қилинди.

Миллий ахборот агентлигининг маълумотларига кўра, хандон писта кўчатларини экиш янги такомиллаштирилган технологиялар ёрдамида амалга оширилмоқда, бунинг натижасида дарахтлар 7-8 йилдан сўнг мева бера бошлайди, яъни анъанавий экиш усулига нисбатан 4 йил эрта ҳосил олинади.

Фарғона вилоятининг худди шу туманида хандон писта етиштириш бўйича “Агромактаб” ташкил этилмоқда, у хандон писта етиштириш технологиялари илмий марказини ўз ичига олади. Бундан ташқари, ушбу экиннинг кўчатлари етиштириладиган питомник, лаборатория ва иссиқхона ҳам ташкил этилмоқда.

2019 йилнинг октябрь ойи ҳолатига кўра, расмий статистик маълумотларига биноан, Ўзбекистонда хандон писта плантацияларининг жами майдони 30 минг гектарни ташкил қилган, лекин аслида  хандон писта майдонлари анча катта эканлиги тахмин қилинмоқда. Республика ҳукумати қурғоқчил ҳудудларда хандон пистанинг маданий навлари экилган плантацияларини барпо этиш натижасида умумий хандон писта майдонларини 350 минг гектарга етказишни режалаштирган. Бу хандон писта плантацияларининг умумий майдони бўйича АҚШ ва Туркияни ортда қолдириб, Эронга деярли етиб олиш имконини беради.

ФАОнинг “Марказий Осиё ҳамда Туркиянинг қурғоқчиликка мойил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш” лойиҳаси доирасида 2020 йил октябрь ойида Қашқадарё вилояти Қамаши туманида хандон писта плантацияларини барпо этиш учун 2500 гектар ер  ажратилди. Бу ишни амалга ошириш учун 250 кг писта уруғи етказиб берилди. 2020 йил баҳорида жами 800 гектардан ортиқ майдонга хандо писта кўчатлари экилди. 2021 йилда мазкур хандон писта майдонларини аукцион орқали маҳаллий аҳолига узоқ муддатли ижарага бериш режалаштирилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин