Бош саҳифаЯнгиликларФАО прогнози: 2030 йилга бориб, жаҳонда авокадо етиштириш ҳажми 12 миллион тоннани ташкил этади
Янгиликлар

ФАО прогнози: 2030 йилга бориб, жаҳонда авокадо етиштириш ҳажми 12 миллион тоннани ташкил этади

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳисоботига кўра, авокадони глобал миқёсда етиштириш 2030 йилга келиб, 12 миллион тоннагача ортади.

Aвокадо бизнеси сўнгги йилларда жадал ўсишни кўрсатмоқда. Ушбу ўсиш глобал талаб ва юқори экспорт нархлари билан боғлиқ бўлиб, экин майдонларини кенгайтиришга сармоялар жалб қилмоқда, деб хабар берди FruitNews.

Маблағ нуқтаи назаридан олиб қаралса, авокадо экспорти 2014 йилдан 2016 йилга қадар 8,3 миллиард долларни ташкил этган. Ва бу кўрсаткич авокадонинг энг қиммат мевалардан бири эканлигини англатади.

Aвокадо 2030 йилга қадар таъминот бўйича ананас ва мангодан устун бўлиб, энг кўп сотиладиган тропик мевага айланиши кутилмоқда. Унинг экспорти 2030 йилга бориб, 3,9 миллион тоннани ташкил этади.

Aвокадонинг тахминан 74%и Лотин Aмерикасида етиштирилади. Мексикада авокадо етиштириш келгуси 10 йил ичида йиллик ўртача 5,2 фоиз ўсиши ва шу тариқа 2030 йилга келиб, унинг жаҳон бозоридаги улуши 63 фоизга етиши прогноз қилинмоқда.

Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи авокадо учун асосий бозор бўлиб қолади.

АҚШ ва ЕИ улуши 2030 йилда мос равишда 40% ва 31% ни ташкил қилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

2021 йилда Грузиядан голубика экспорти 47% га ошди

EastFruit

Украина компанияси Малайзияга органик голубика экспорт қила бошлади

EastFruit

Жаҳон пиёз бозори шарҳи: савдо тизими меъёрий ҳолатга келадими? (II қисм)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин