Бош саҳифаЯнгиликларФАО прогнози: 2025 йилга бориб, жаҳонда картошка етиштириш ҳажми 500 миллион тоннагача оширилиши мумкин
Янгиликлар

ФАО прогнози: 2025 йилга бориб, жаҳонда картошка етиштириш ҳажми 500 миллион тоннагача оширилиши мумкин

Жаҳон бўйича картошка етиштириш ҳажми 10 йил ичида икки баробар ортиб, глобал озиқ-овқат хавфсизлигига катта ҳисса қўшиши мумкин.

Бу ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Цюй Дунъюй маълум қилди, деб ёзмоқда AgroPortal.

Унинг қайд этишича, картошка жаҳондаги учинчи муҳим озиқ-овқат маҳсулоти бўлиб, уни миллиардлаб кишилар мунтазам истеъмол қилади. Ушбу турдаги сабзавотни етиштиришда бошқа йирик экинларга нисбатан камроқ зарарли газлар ажралади, шу билан бирга, кичик ҳажмда маҳсулот етиштирувчилар учун бу даромадли бизнесдир.

Ҳосилдорликни оширишга эътибор қаратиш ва картошка етиштириладиган тарихий майдонлардан тўлиқ фойдаланиш орқали жаҳон бўйича маҳсулот етиштиришни 2025 йилда 500 миллион тоннага, 2030 йилда эса 750 миллион тоннага етказиш мумкин, деди ФАО Бош директори.

“Бошқа экинлар ҳосилдорлигини имкониятлари чекланган пайтда, картошка глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ушбу тизимнинг афзалликларидан бирига айланади”, деди Цюй Дунъюй.

У, шунингдек, Осиё ва Африка картошка етиштириш тез суръатлар билан ўсиб бораётган минтақалар эканлигини, Европа ва Шимолий Америкада эса маҳсулот етиштириш ҳажми пасайиб бораётганини қайд этди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонлик фермерлар картошкадан юқори ҳосил олишни кутишмоқда

EastFruit

ЕF Trade Alerts: пиёз, олма ва лимоннинг рекорд даражадаги импорти – Ўзбекистон бўйича 2022 йилнинг февраль ойи натижалари

EastFruit

Картошка, пиёз, гилос ва тарвуз – ҳафтанинг етакчи позициялари: савдо майдончалари таҳлили

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин