Бош саҳифаЯнгиликларЕвропалик фермерлар Jazz ™ олмасининг янги ҳосилидан мамнун бўлишмоқда
Янгиликлар

Европалик фермерлар Jazz ™ олмасининг янги ҳосилидан мамнун бўлишмоқда

Янги ҳосил Jazz ™ олмалари шу ҳафта Европанинг турли супермаркетларида сотилиши кутилмоқда ва Т&G Globalнинг қайд этишича, олма ҳосили “ажойиб, мевалар рангга бой ва ўзига хос ширин таъмга эга”.

T&G Global компаниясининг Европада навларни ривожлантириш бўйича менежери Франк Аллуйннинг айтишича, ташкилот бу мавсумда юқори сифатли олма ва рекорд даражадаги ҳосилни кутмоқда. “Бизнинг Jazz олмалар рангги, тузилиши ва таъми жиҳатидан бетакрор. Янги мавсум меваларининг аъло сифати, шубҳасиз, мураккаб об-ҳаво шароитига қарамай, олма етиштирувчиларимизнинг хизматидир», дея таъкидлайди мутахассис.

Компания Франция, Жанубий Тирол, Германия, Австрия ва Швейцария каби Европа минтақасида ўсаётган қарийб 40 000 тонналик  рекорд ҳажмни башорат қилмоқда. Бирлашган Қиролликда ҳам мавсум муваффақиятли ўтди, бу ерда маҳсулот ҳажми қарийб 8000 тонна бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб ёзди.

Франк Аллуйннинг сўзларига кўра, янги мавсумдаги Jazz олмалари янгича ташқи кўриниш ва шаклга мос равишда қарсилдоқ, серсув ва тетиклантирувчи хусусиятга эга. “Бу йил бошида биз Jazz олмаларининг ўзига хос хусусиятлари ва таъмига урғу бериш учун бренднинг ташқи кўринишини янгиладик.  Шунингдек, олма толмачой учун жуда мос эканини кўрсатиш учун қадоқларнинг форматини ишлаб чиқдик», дейди менежер.

Шунингдек ўқинг: Россиялик селекционерлар нокнинг юқори маҳсулдор янги навини яратишди

Ушбу мавсум Европада қайта ишланадиган қадоқларнинг янги форматлари жорий қилинмоқда. Бу компаниянинг барқарор ривожланиш мақсадларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, 2025 йилга бориб, 100 фоиз қайта ишланадиган қадоқларга эга бўлинишини таъминлайди.

“Барқарорлик бизнинг ишлаб чиқаришда муҳим аҳамиятга эга. Европадан олма етказиб беришнинг деярли 80%и Францияда етиштирилади, бу ерда барча фермерлар High Envirolmental Value сертификатига эга. Қишлоқ хўжалиги фаолиятида ушбу сертификатни олиш учун фермерларимиз барқарор сув ресурсларини бошқариш ва биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича қатъий мезонларга жавоб беришлари керак. Янги дадил қадоқ ва хушбўй олмалар билан бу мавсум жуда муваффақиятли бўлишига ишонамиз!», дейди Франк Аллуйн.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Эрон ҳосил камайгани ҳақидаги миш-мишлар фонида олма экспортини оширишда давом этмоқда

EastFruit

Тожикистон ва Туркманистон Россияга эртаги олма экспорти сегментини “топмоқда”, Ўзбекистон эса уни бой бермоқда

EastFruit

Минтақа супермаркетларида мева-сабзавотлар савдоси – EastFruit аудиторлари қандай ўзгаришларни қайд этишмоқда?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин