Бош саҳифаЯнгиликларЕвропа Иттифоқида картошка етиштириш харажатлари кескин ошди
Янгиликлар

Европа Иттифоқида картошка етиштириш харажатлари кескин ошди

Жорий йил бошида европалик фермерлар картошка мавсуми учун ушбу савбзавотни етиштириш харажатлари 15-20 фоизга ошишини башорат қилишган эди. Бироқ, Украинада шундоқ ҳам қиммат бўлган энергия ва ёқилғи нархлари уруш бошланиши билан ошиб кетгани сабаб, харажатлар  кескин кўтарилди. Бу маккажўхори ва кунгабоқар учун яхши нархни юзага келтириши билан бирга, Шимолий ва Марказий Европадаги баъзи картошка етиштирувчиларни нима эккан афзал эканлиги ҳақида ўйланишга мажбур қилмоқда. Бу ҳақида EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб хабар берди.

Бундай вазиятга дуч келган картошка етиштирувчилар  харидорлар билан юқори нархлар ёки янада мослашувчан шартлар ҳақида келишиб олишга ҳаракат қилишмоқда.  Бироқ, NEPG (Франция, Германия, Голландия ва Бельгия картошка етиштирувчиларнинг Европа ассоциацияси) истеъмолга мўлжалланган картошкалар учун ҳам, қайта ишланадигани учун ҳам харид нархларида катта ўзгаришлар бўлишига ишонмайди. Ваҳоланки, сўнгги ҳафталарда бозорда тебранишлар кузатилиб турибди.

Бундан ташқари, картошкани қовуриш учун кунгабоқар ёғи мавжуд бўлиши ва унинг нархи (келгуси ҳафталар ва ойлар учун), шунингдек, логистика муаммолари (контейнерлар ва транспорт) билан боғлиқ харажатлар ҳақида ноаниқлик бор.

NEPG фермерларга маҳсулот етиштириш харажатлари, экин майдонлари ва шартномаларни режалаштиришда ушбу омилларнинг барини ҳисобга олишни тавсия қилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин