Бош саҳифаЯнгиликларЕвропа Иттифоқи Ўзбекистоннинг агро-озиқ-овқат секторини яшил иқтисодиётга инклюзив ўтишни қўллаб-қувватлаш учун 4 миллион евро ажратади
Янгиликлар

Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг агро-озиқ-овқат секторини яшил иқтисодиётга инклюзив ўтишни қўллаб-қувватлаш учун 4 миллион евро ажратади

Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан биргаликда ва БМТ Тараққиёт дастури кўмагида агро-озиқ-овқат секторида яшил иқтисодиётга ўтиш ҳамда қишлоқ хўжалигида иқлимга йўналтирилган билим ва инновациялар тизимини ривожлантириш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда, дея хабар берди EastFruit экспертлари.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида “Aгро-озиқ-овқат секторида яшил иқтисодиётга инклюзив ўтишни қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалигида билимлар ва инновацияларнинг иқлимга мослашган тизимини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳужжат имзоланди. Лойиҳа бюджети 4 150 000 еврони ташкил етади, лойиҳани амалга ошириш муддати эса 2025 йил 30 сентябргача.

Янги қўшма лойиҳа Ўзбекистоннинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги секторида яшил иқтисодиётга инклюзив ўтиш ва қишлоқ хўжалигида билимлар ва инновацияларнинг “иқлимга оптимал мослашган” тизими (UAKIS)ни жорий этишга ҳисса қўшишга қаратилган.

Лойиҳа доирасида мамлакат аграр сектори иштирокчиларининг институционал салоҳиятини ошириш ҳамда Европа институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилган. Шунингдек, аввало, кичик ва оилавий фермер хўжаликлари, кейин эса фермер хўжаликлари кооперативлари ва микро-агробизнес даражасида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Лойиҳанинг тажриба синов ҳудудлари тариқасида Тошкент, Қашқадарё, Сухондарё вилоятлари ҳамда ва Фарғона водийси танлаб олинди.

Лойиҳадан кутилаётган асосий натижалар агро-озиқ-овқат секторида инновациялар ва воситачиликни қўллаб-қувватлаш хизматларини яратиш ва оператив гуруҳларни тузиш ҳамда ҳамкорлик ўрнатишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг октябрь ойида 2019-2030 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланган эди.

“Ҳозирги кунда мамлакат қишлоқ хўжалиги “яшил” ишлаб чиқаришининг замонавий тамойилларига ўтиш йўлида илк қадамларни ташламоқда… Лойиҳа ҳукуматнинг замонавий қишлоқ хўжалигини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга муносиб ҳисса қўшади деган умиддамиз”, — деди БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Доина Мунтеану мазкур лойиҳанинг 2021 йил, октябрь ойи охиридаги муҳокамаси чоғида.

Мамлакат ҳукуматининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг қўллаб қувватлаган ҳолда лойиҳа қишлоқ-озиқ-овқат қиймат занжирларида яшил инвестицияларни рағбатлантириш учун меъёрий-ҳуқуқий базани босқичма-босқич ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қаратилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин