Бош саҳифаЯнгиликларЕвроосиё бизнес альянси Ўзбекистон агросаноат мажмуида 9 та инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда
Янгиликлар

Евроосиё бизнес альянси Ўзбекистон агросаноат мажмуида 9 та инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда

Ўзбекистон элчиси Жаҳонгир Ғаниев Евроосиё бизнес альянси (АCIR) раҳбари Эдуард Гулян билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Учрашувда инвестициявий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Айни пайтда Тошкент шаҳрида АCIRнинг расмий ваколатхонаси фаол ишламоқда. Жумладан, альянс томонидан қишлоқ хўжалиги, виночилик, энг сўнгги тозалаш иншоотларини татбиқ қилиш, замонавий иссиқхона мажмуалари, қайта тикланадиган энергия манбалари, функционал озуқа соҳалари бўйича 9 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш юзасидан кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

АCIR раҳбари сўнгги йилларда Ўзбекистон анчайин юқори иқтисодий ўсиш суръатларини намоён этаётгани ва бу кенг кўламли халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишни, иқтисодиётга йирик инвесторларни жалб этишга хизмат қилаётганини, АCIR Ўзбекистонга Пиреней ярим ороли мамлакатларида савдо-иқтисодий манфаатларни илгари суриш имконини бераётганини қайд этди.

Альянс раҳбари инвестиция лойиҳалари ҳақида гапирар экан, Ўзбекистонда ишлаб чиқилаётган инвестиция лойиҳалари “замонавий ноу-хау технологияларини фаол жорий этиш ва Европанинг етакчи инвесторларини жалб этиш сабаб, шубҳасиз, устувор йўналишлардан бири бўлишига” ишонч билдирди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин