Бош саҳифаЯнгиликларЭронда 3000 гектардан зиёд иссиқхоналар барпо этиш ва уларни модернизациялаш режалаштирилмоқда
Янгиликлар

Эронда 3000 гектардан зиёд иссиқхоналар барпо этиш ва уларни модернизациялаш режалаштирилмоқда

Сўнгги йилларда сув инқирози Эрон қишлоқ хўжалиги соҳасида жиддий муаммоларни келтириб чиқарди. Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида Эрон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томчилатиб суғориш ва иссиқхоналарда маҳсулот етиштириш лойиҳаларига эътибор қаратди, деб хабар бермоқда EastFruit Теhrantimes нашри ҳаволасига таяниб. Эрон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2017 йилда тасдиқланган Иссиқхоналарни ривожлантириш дастури вазирликнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳосилдорлик, самарадорлик ва сувдан фойдаланишни яхшилашга қаратилган устувор лойиҳаларидан биридир.

Дастур доирасида Эрон жанубидаги Ҳормозган вилоятида жойлашган иссиқхона майдони сўнгги олти йил ичида 250 гектардан 760 гектарга кенгайтирилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Иссиқхона хўжалигини ривожлантириш дастури директори Дориуш Салемпурнинг маълум қилишича, жорий Эрон календарь йилида (21 мартдан бошлаб) мамлакатда 3200 гектар иссиқхона барпо этиш режалаштирилган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон ва Туркманистон бу йил Эрондан олма импортини кескин оширди

Шунингдек, Дориуш Салемпур ҳар бир вилоятда иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш иқлим шароити ва имкониятлари, объектларга кириш инфратузилмаси, ишчи кучи ҳолати, мақсадли истеъмол бозори ва экспорт бозорларига яқинлик, аҳоли сони, муайян бир вилоятнинг ривожланиш тарихи ҳамда инвестициялар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилишини қайд этди.

Жорий йилда режалар ва юқорида санаб ўтилган омиллардан келиб чиққан ҳолда дастур Систон ва Белужистон, Форс, Кирмон (вилоят жануби), Теҳрон, Шарқий Озарбайжон, Ардабил, Бушеҳр, Хуросон-Разавий, Ҳормозгон, Язд, Исфахон каби вилоятларда амалга оширилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистоннинг ультразамонавий 4-авлод иссиқхонаси: гидропоника, илғор ёритгичли технология ва роботлар (видео)

EastFruit

Ўзбекистон селекционерлари иссиқхона қовунининг янги навини яратишди

EastFruit

Жаҳон мева-сабзавот бозоридаги ўсиш тўлқинини «қўлга киритиш» ва инвестицион имкониятларни бой бермаслик учун нима қилиш керак? (I қисм, видео)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин