Бош саҳифаЯнгиликларЭрон 2021 йилда Россияга мева экспортини бир ярим баробар оширди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Эрон 2021 йилда Россияга мева экспортини бир ярим баробар оширди

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг биринчи чорагида Эрон Россияга рекорд миқдордаги мева ва ёнғоқ экспорт қилган (196 миллион доллар миқдорида). Эрон меваларининг Россияга экспорти қиймат ўлчовида 2021 йилнинг тўққиз ойида 2020 йилнинг шу даврига нисбатан бир ярим баробар ўсди.

«Эрондан Россияга мева ва ёнғоқ етказиб беришнинг ўсиши – бу ўтган йили Молдова ва Ўзбекистондан мева етказиб берувчилар Россия бозорида бошдан кечира бошлаган қийинчиликларнинг сабабларидан биридир. Эрон меваларнинг кенг ассортиментини таклиф қилиши ва уларни деярли йил бўйи етказиб бериши мумкин. Бу эса уни рақобатчилардан ажратиб туради. Шунингдек, эронлик етказиб берувчилар ўз меваларини реклама қилишда ўта фаолдир. Молдовалик экспортёрлар эса камдан-кам ҳолларда  маҳсулотларини реклама қилишади. Теlegram базасида ишловчи EF Тradе Platform – мева-сабзавот савдоси бўйича энг йирик гуруҳда Эрон энг фаол бешталикка тез-тез кириб туради. Молдова эса ҳатто топ-10 таликка ҳам кирмайди», дейди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) инвестицион департаменти бўлими иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Олма – Эрондан Россияга экспортнинг асосий позицияси. 2021 йилнинг 9 ойида Эрон Россияга олма экспортини 2,5 баробар, яъни 125 минг тоннагача оширди. Ундан кейин киви – ушбу меванинг 37 минг тоннадан ортиғи шу даврда Эрондан Россияга экспорт қилинди, тарвуз (27,4 минг тонна), шафтоли ва нектарин (26,6 минг тонна), майиз (12,2 минг тонна), хурмо (7,4 минг тонна), гилос (7,3 минг тонна), хандон писта (7,1 минг тонна), олча (6,8 минг тонна), хўраки узум (4,1 минг тонна) ва олхўри (3,4 минг тонна)дир. Мутахассисларнинг қайд этишича, мазкур ҳажмлар бироз пастроқ бўлиши мумкин, яъни, маҳсулотларнинг бир қисми Эрондан Россияга учинчи мамлакатлар орқали экспорт қилинади.

Россияга Эрон мевасининг деярли барча позициялари бўйича экспорт 2021 йилда кескин ўсди. Фақат шафтоли, гилос, олхўри ва хўраки узум етказиб бериш камайди. Шубҳасиз, Ўзбекистонда данакли мевалар ҳосилига зарар етказган баҳорги совуқ Эронда ҳам ушбу мевалар ҳосилига  салбий таъсир кўрсатди. Россияга Эрондан экспортнинг кескин ўсиш суръатлари эса киви сегментида кузатилди. Уни етказиб бериш даражаси жисмоний жиҳатдан 2,7 баробар ўсди. Шунингдек, Эрон узуми экспорти икки баробардан ошди.

Шундай қилиб, 2021 йилнинг 9 ойидан сўнг Россия Эрон учун энг муҳим мева ва ёнғоқ бозорлари орасида учинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринда Ироқ, у ерга бошқаларга нисбатан катта фарқ билан 370 миллион долларлик мева ва ёнғоқ экспорт қилинган. Ҳиндистон эса Эрон учун иккинчи муҳим мева бозори саналади.

Дарвоқе, минтақамизнинг бошқа давлатлари ҳам Эрон меваларининг муҳим бозорлари қаторига киради. Бу кўрсаткич бўйича Қозоғистон 10-ўринни, Қирғизистон 11-ўринни ва Украина 13-ўринни эгаллади. Эрон мева ва ёнғоқларининг йирик импортёрлари орасида ҳозирча 18-ўринни эгаллаб турган Ўзбекистон  харидларнинг юқори ўсиш суръатлари билан ажралиб турди – 2021 йилда бу мамлакатга экспорт 11 баробар ошди!

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан гилоснинг синов партияси Хитойга авиатранспорт орқали етказилади

EastFruit

Эронда 3000 гектардан зиёд иссиқхоналар барпо этиш ва уларни модернизациялаш режалаштирилмоқда

EastFruit

Иордания Ўзбекистон анорлари учун ўз бозорларини очди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин