Бош саҳифаЯнгиликларЭквадорда банан ғалаёни — мамлакат экспортёрлари ушбу маҳсулот учун янги бозорлар қидирмоқда
Янгиликлар

Эквадорда банан ғалаёни – мамлакат экспортёрлари ушбу маҳсулот учун янги бозорлар қидирмоқда

Эквадорда чинакам ғалаён бошланди – Россияга экспорт инқирози юзага келгани боис, фермерлар ушбу муаммога ҳукумат эътиборини қаратиш учун йўлларни банан билан тўлдириб ташлашди. Fontanka нашри хабарига кўра, айни пайтда Санкт-Петербург (Россияга Эквадордан келадиган юклар учун асосий кириш нуқтаси)да банан бирданига чорак ҳиссага қимматлади. Ва бу фақат бошланишидир.

Эквадордаги ғалаёнчи фермерлар мамлакатнинг энг йирик шаҳри – Гуаякилни қўшни Гуаяс, Лос-Риос ва Эль-Оро провинциялари билан боғловчи автомобиль йўлларини тўсиб қўйишди.  Маҳаллий El Comercio газетаси хабарига кўра, расмийлар ушбу муаммога ечим топмагунча фермерлар ҳар куни йўлларга яна 10 000 та 18 кг лик банан қутиларини ташлаш билан таҳдид қилишмоқда.

Муаммо аниқ: март ойида Эквадорнинг икки йирик банан ташувчиси – Маersk ва Hapag-Lloyd Россияга рейсларни тўхтатди. Улар ҳиссаси икки мамлакат ўртасидаги умумий ташув ҳажмининг деярли 30 фоизини ташкил этар эди. Шу ва бошқа бир қатор сабабларга кўра, у ёки бу тарзда Украинадаги уруш билан боғлиқ (масалан, банк ўтказмалари билан боғлиқ қийинчиликлар) муаммолар туфайли сўнгги икки ҳафта ичида жўнатишга тайёр ва ноталабгир 20 000 тоннадан зиёд банан Эквадорда тўпланиб қолган. Ва бундан буён вазият фақат салбий тус олиши аниқ.

Маҳаллий матбуот хабарига кўра, эквадорлик фермерлар кўрган зарар 15 миллион доллардан ошиб кетган ва бу кўрсаткич ўсишда давом этмоқда. Эквадорда 18 кг банан учун ҳукумат белгилаган нарх 6,25 долларни ташкил этади. Бироқ, логистика билан боғлиқ катта муаммолар ва бозордаги ортиқча таклиф туфайли дистрибьюторлар фермерларга анча кам  тўлаяпти – нархлар 1,25 долларгача тушяпти. Деҳқонлар тижорат харид нархлари ва давлат белгилаган нархлар ўртасидаги фарқни бюджетдан қўшимча тўлаш билан боғлиқ талабни ҳам илгари суришмоқда.

Эквадор Россияга банан етказиб берувчи етакчи экспортёр саналади. Россия Федерациясининг Федерал божхона хизмати маълумотларига кўра, импортнинг 95,7 фоизи ушбу мамлакат улушига тўғри келади (деярли 1,4 миллион тонна, қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ). Эквадор бананлари етиб келадиган асосий Россия порти Санкт-Петербургдир. Бошқа томондан, Россия Эквадорда етиштирилган бананнинг 20 фоизини истеъмол қилади ва таъминот узилиши мамлакат иқтисодиётига қаттиқ зарба беради.

Банан етиштириш Эквадорнинг қишлоқ жойларида бандликнинг асосий манбаи ҳисобланади. Евроосиёда маҳсулотга талаб камайиши ва логистика алоқалари узилиши туфайли Эквадор 50 000 та тўғридан-тўғри ва 250 000 тагача билвосита иш ўринларини йўқотиши мумкин. Маҳаллий ОАВда ёзилишича, Эквадорда етиштирилган банан Европа Иттифоқининг санитария талабларига жавоб бермаслиги алоҳида муаммо ва фермерлар шу сабаб, маҳсулотларини у ерга жўната олмайди. Демак, бошқа вариантларни излашга тўғри келади.

Эквадор экспорт ва инвестициялар вазири ўринбосари Лорена Конанц ҳукумат Хитой ва Жанубий Корея билан Россияга етказиб берилмаган бананларни сотиш бўйича музокаралар олиб бораётганини айтди.

Санкт-Петербургдаги дўконлар ҳозирча февраль ойида тўпланган захираларни сотмоқда.  Пештахталарда ҳеч қандай тақчиллик сезилмаяпти ва бундай бўлмаслиги ҳам керак: дистрибьюторлар бананни кейинроқ юқори нархда сотиш учун “ушлаб“ тура олмайди (бу гречка, картошка ёки ҳатто музлатилган гўшт билан ҳам бўлиши мумкин).

Шунга қарамай, яқинлашиб келаётган тақчиллик ва валюта курси пасайиши туфайли импортёрлар  чакана савдо тармоқлари учун сотув нархларини кўтаришга мажбур. Зеро, агар банан ҳозир эски нархларда сотилса, тушум янги партиялар учун етарли бўлмайди. Шундай қилиб, ҳатто Росстат ҳам буни пайқаган. Агар йил бошида Санкт-Петербург учун статистик маълумотларда ўртача нарх 1 кг учун 77,89 рублни ташкил этган бўлса, сўнгги ҳисоботда – 4 март ҳолатига кўра, бу кўрсаткич 97,42 рублга етган. Банан логистикаси муаммоларидан хабардор бўлганлар ишонч билан айтмоқдаки, кейинги ҳисоботда бу кўрсаткич, албатта, психологик жиҳатдан аҳамиятли 100 рублдан ошади. Ундан кейин “нархни пасайтириш учун ҳеч қандай шароит йўқ“, дейди эҳтиёткорлик билан рефрижераторли юкларнинг божхона операциялари бўйича мутахассислари.

Шаҳар дўконларида ихтисослашган тоифадаги менежерлар келгусидаги нархларни телефон орқали муҳокама қилишга тайёр эмас. “Мен бир ҳафта аввал буюртма бераман. Етказиб бериш тасдиқланган ва товар келмоқда. Бир ҳафтадан сўнг нима бўлади, қандай нархларга дуч келинади – бу номаълум», дейди шаҳар озиқ-овқат тармоқларидан бирининг мутахассиси.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан гилоснинг синов партияси Хитойга авиатранспорт орқали етказилади

EastFruit

Иордания Ўзбекистон анорлари учун ўз бозорларини очди

EastFruit

Тожикистонда эртаги гилос нархи ўтган йилга нисбатан анча арзон

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин