Бош саҳифаЯнгиликларЭксперт фикри: мева-сабзавот маҳсулотлари экспортидаги муаммолар ва уларнинг сабаблари
Долзарб Махсус Технологиялар Янгиликлар

Эксперт фикри: мева-сабзавот маҳсулотлари экспортидаги муаммолар ва уларнинг сабаблари

Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда фермер учун асосий муаммо об-ҳаво шароитларининг ҳосил сифатига таъсиридир. KTL Ukraine компаниясининг тижорат директори, ҳарорат режими остида юк ташиш бўйича эксперт Андрей Кузьмин EastFruit вакиллари билан суҳбатда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига таъсир этувчи омиллар ҳақида сўзлаб берди.

“Барча мева-сабзавот маҳсулотлари учун ўта муҳим мезон – бу уларнинг транспортировкаси бошланишидаги сифат кўрсаткичидир. Мисол учун, ёмғирли мавсумда йиғиб олинган Туркия мандаринлари, кўп миқдордаги намликни сингдириб олгани туфайли транзит пайтида моғорланиши мумкин.  Шундай қилиб, маҳсулот қадоғи ва қуруқлиги уларнинг хавфсиз транспортировкасидаги асосий омил саналади», дейди Андрей Кузьмин.

Рефрижераторларда муайян бир ҳарорат ва намликни сақлаб туриш бир хил даражада муҳимдир.

«Контейнерли ташувларда ушбу контейнерларни ерга кўчириш жараёнида ишлаб турадиган генераторларни ўрнатиш муҳим, чунки, улар электр тармоғига фақат портда ва кемаларда уланади. Генераторнинг оғирлиги тахминан 950 кг ни ташкил қилгани боис,  баъзи ташувчилар генератор маҳсулот юклаш мумкин бўлган бир тонна оғирликни «ейди» дея ҳисоблаб, уни  ўрнатишмайди. Аммо бундай тажриба, кўпинча, жуда қимматга тушади – ташув пайтида маҳсулот шикастланиши хавфи ортади», дейди эксперт.

“Қурғоқчилик, дўл, кучли ёмғир меваларни зарарлайди, бу эса келгусида мева, резавор ҳамда сабзавотларнинг яроқлилик муддати қисқаргани учун уларнинг сархил ва жозибали кўринишини сақлаб қолишни янада қийинлаштиради. Бунинг учун чуқур музлатиш омборлари зарур”, дейди Андрей Кузьмин.

Иш учун зарур бўлган совутиш ускуналарига жуда катта инвестициялар керак бўлгани боис, «А» тоифасидаги чуқур музлатиш омборларининг 55%и Украинанинг энг тўловга қодир шаҳри сифатида Киев атрофида тўпланган. Шунинг учун экспортёрлар ўзларининг ишлаб чиқариш объектларига яқин ерда жойлашган кичик музлатгичли омборларни қуришлари ёки йирик тарқатув марказлари билан ишлашларига тўғри келмоқда.

«Бундан ташқари, экспортга таъсир қилувчи бозор омиллари ҳам мавжуд», дейди KTL Ukraine компаниясининг тижорат директори. «Масалан, жорий мавсумда истеъмолчиларнинг барқарор талаби билан Украина ички бозорида голубика нархи анча юқори бўлди. Резавор тез сотилди, бу эса, ўз навбатида, фермерлар учун молиявий юкни камайтиришга ёрдам берди, улар илгари олинган кредитларни тез қайтаришга муваффақ бўлишди. Шу боис, резавор етиштирувчилар учун уни Украинада сотиш фойдалироқ бўлди – резавор экспорти деярли йўқ эди».

Олма экспортига келсак, Андрей Кузьминнинг сўзларига кўра, «бозорда Молдова, Россия ва Польша фермерлари томонидан катта рақобат мавжуд. Экспорт жараёнида маҳсулот сифатига об-ҳаво шароити таъсиридан ташқари, мавсумнинг у ёки бу даврида ташқи бозорларда нархлар шаклланиши ҳам рақобатни юзага келтиради”.

Андрей Кузьминнинг таъкидлашича, голубика ва олма экспортининг умумий муаммоси – уларни сотиш даврида ташувчи компанияларнинг муайян бир давлат ҳудуди орқали маҳсулот ташиш учун рухсатномалари муддати тугаши билан содир бўлади.

“Денгиз орқали ташув муаммоси – бу портлардаги кемаларда контейнерларнинг кўп тўпланиб қолишидир. Тез бузиладиган мева-сабзавотларни экспорт қилишда юкларни кўчириб ўтказиш узоқ вақт талаб этади. Авиация логистикаси эса анча қиммат ва бу экспорт таннархини бир неча баробар оширади. Шундай қилиб, экспортёрнинг фойдаси ҳам камаяди», дейди Андрей Кузьмин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда 2026 йилга қадар 36 минг гектар майдонда доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилади, фермерларга эса имтиёзлар берилади

EastFruit

Қувайт компаниялари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

EastFruit

Куз фаслида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин