Бош саҳифаЯнгиликларЕИ Ўзбекистонга «ақлли» ва экологик агросектор ривожи учун 30 миллион еврога яқин маблағ ажратади
Янгиликлар

ЕИ Ўзбекистонга «ақлли» ва экологик агросектор ривожи учун 30 миллион еврога яқин маблағ ажратади

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида 2021-2027 йиллардаги ҳамкорликни кенгайтиришга мўлжалланган Кўп йиллик индикатив дастур ишга туширилди. Дастур уч асосий йўналишни ўз ичига олган: «ақлли» ва экологик  агросекторни ривожлантириш; инклюзив рақамли ва «яшил» ўсиш; давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш. Янги индикатив дастур доирасида 2021—2024 йиллар учун 83 миллион евро ажратилади, шундан 29,9 миллион евро қишлоқ хўжалиги секторини модернизациялашга  йўналтирилади, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари “ «Газета.uz» ҳаволасига таяниб.

2022 йилнинг 10 март куни Тошкентда Европа Иттифоқининг Ўзбекистон учун 2021-2027 йилларга мўлжалланган Кўп йиллик индикатив дастурини ишга тушириш бўйича конференция бўлиб ўтди. Анжуманда томонлар қишлоқ хўжалиги ва «яшил ўсиш»ни қўллаб-қувватлаш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва рақамлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда экин майдонларининг космик мониторинги жорий этилади

Янги индикатив дастурга мувофиқ, 2021-2024 йиллар учун 83 миллион евро ажратилади, шу билан бирга, GSP+ доирасидаги мониторинг ва реализацияни ўз ичига олган уч муҳим йўналишга эътибор қаратилади:

инклюзив, рақамли ва «яшил» ўсиш (молиялаштириш ҳажмининг 40 фоизи), рақамли «яшил» ўсишни қўллаб-қувватлашга асосий урғу берилади;

агросекторни модернизациялаш (молиялаштириш ҳажмининг 36 фоизи), яъни “ақлли”, экологик соф ва барқарор ёндашувларни жорий этиш учун;

давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва рақамли трансформация (молиялаштириш ҳажмининг 17 фоизи) – демократик бошқарув, ҳуқуқ устуворлиги ва давлат хизматлари сифатини такомиллаштириш бўйича ҳукумат ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш учун.

Қолган 7 фоиз маблағ гендер тенглиги, инсон ҳуқуқлари, ёшлар ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорлик дастурларини молиялаштиришга ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2021 йилнинг 10 апрелидан Европа Иттифоқига 6200 турдаги товарларни божхона божисиз экспорт қилувчи GSP+ преференциялар тизимига қўшилган. Ўзбекистон Преференцияларнинг Умумий схемалари (GSP) доирасида бенефициар-мамлакат сифатида қабул қилинган. Ушбу мақомга эга бўлиш учун GSP қоидаларига VIII иловада қайд этилган инсон ва меҳнат ҳуқуқлари, атроф-муҳитни асраш ва самарали бошқарув бўйича 27 та асосий халқаро конвенцияларга риоя қилиш бўйича Ўзбекистонда катта ишлар амалга оширилди. Натижада, Ўзбекистон 27 конвенцияни ратификация қилди. Уларнинг қарийб ярми атроф-муҳит муҳофазасига алоқадордир. GSP регламенти GSP+га эга бўлувчиларнинг мажбуриятлари устидан доимий мониторинг олиб боришни кўзда тутади.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг 1 ноябридан эътиборан, Ўзбекистон Буюк Британиянинг Преференцияларнинг халқаро тизими («GSP Enhanced Framework»)га қўшилди. Ушбу қарор Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Халқаро савдо вазирлиги томонидан 2021 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон томонидан тақдим этилган аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган.

Буюк Британия ўзининг «GSP Enhanced Framework» тизимининг «Кенгайтирилган схемаси» бўйича ривожланаётган мамлакатлардан импорт қилинадиган товарлар учун ЕИнинг GSP+ тизимига ўхшаш имтиёзларни қўллайди, бу мамлакат Европа Иттифоқидан чиққач, ривожланаётган мамлакатлар учун жорий этилган.

Ушбу қарор қабул қилингунига қадар Ўзбекистон Преференциялар умумий тизимининг (“GSP General Framework”) асосий схемасидан фойдаланган бўлиб, унга кўра, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар Буюк Британияга 3000 турга яқин товарларни божхона божи тўловларисиз ва 3200 турдаги товарларни пасайтирилган божхона божи ставкаларда экспорт қилишлари мумкин эди.

“GSP Enhanced framework” бир томонлама тариф преференциялари олингач, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар Буюк Британияга божхона божисиз экспорт қилиши мумкин бўлган товарлар сони 3000 тадан 7800 тагача ошди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон бу йил ҳам Европа Иттифоқига пиёз экспорт қиладими?

EastFruit

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг музлатилган мева-сабзавотлари учун янги имконият – энди Европа Иттифоқига экспорт қилиш мумкин!

EastFruit

Ўзбекистон Хитойга лимон экспорт қилиш имкониятига эга бўлди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин