Бош саҳифаЯнгиликларEastFruit платформаси жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Ўзбекистон мева-сабзавот бизнеси ва савдосини ривожлантириш бўйича бир қатор тадбирларга таклиф этади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

EastFruit платформаси жорий йилнинг 1-2 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Ўзбекистон мева-сабзавот бизнеси ва савдосини ривожлантириш бўйича бир қатор тадбирларга таклиф этади

EastFruit халқаро лойиҳаси мазкур лойиҳа амалга оширилаётган мамлакатларда мева-сабзавот бизнеси ва савдосини ривожлантириш бўйича тадбирлар ўтказишда давом этмоқда. Айни пайтда асосий эътибор Ўзбекистонга қаратилган. Июнь ойи бошида мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳаси самарадорлигини оширишга қаратилган бир нечта тадбирлар ўтазилади. Ҳар бир тадбир ўзига хос бўлиб, иштирокчилар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги секторидаги ҳозирги вазият билан таништирилади, энг истиқболли экинлар ҳақида маълумотлар берилади, янги технологиялар намойиш этилиб,  муваффақиятли фермерлар ва экспортёрларнинг амалий тажрибаси тақдим этилади. В2В форуми мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб берувчилар ва уларнинг харидорлари – чакана савдо тармоқлари, импортёрларни бир ерда жамлашга мўлжалланган.  Конференциялар, семинар ва форум Zoom платформасида ўтказилади.  Ушбу тадбирларда иштирок этиш бепул, фақат аввалдан рўйхатдан ўтиш зарур. Рўйхатдан ўтиш бўйича ҳаволалар қуйида келтирилган.

2022 йилнинг 1 июнь куни Тошкент вақти билан соат 11:00 дан 14:00 гача “Ўзбекистон мева-сабзавот секторидаги энг яхши инвестицион нишалар” Миллий онлайн конференцияси бўлиб ўтади.

Ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

2022 йилнинг 1 июнь куни Тошкент вақти билан соат 14:00 дан 15:30 гача “Боғдорчилик ва сабзавотчиликда юқори технологиялар: вертикал фермалар, дронлар, метеостанциялар, роботлар – бу инновацияларнинг Ўзбекистонга таъсири қандай?” деб номланган семинар бўлиб ўтади.

Ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Тадбирлар цикли 2022 йилнинг 2 июнь куни Тошкент вақти билан соат 14:00 дан 15:30 гача бўлиб ўтадиган “Ўзбекистоннинг энг яхши экспорт имкониятлари ва ритейл: сабзавотлар, мевалар, резаворлар, ёнғоқлар” мавзусидаги савдо конференцияси билан давом этади.

Ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Конференция якунига етгач, 2022 йилнинг 2 июнь куни Тошкент вақти билан 15:30 дан 18:30 гача (GМТ+5) ноёб тадбир – “Ўзбекистоннинг сархил мева-сабзавотлари: экспорт уфқларини кенгайтириш” В2В савдо форуми бўлиб ўтади.

Экспортёрлар учун рўйхатдан ўтиш шакли ушбу ҳаволада.

Импортёрлар учун рўйхатдан ўтиш шакли ушбу ҳаволада.

Барча тадбирлар ташкилотчилари – ФАО/ЕТТБнинг мева-сабзавот савдосини ривожлантириш лойиҳаси, EastFruit, Fruit-Inform – инвесторлар, фермерлар, экспортёрлар, импортёрлар, улгуржи савдогарлар, супермаркетлар тармоқлари, банклар, маҳсулотни қайта ишловчилар, материал ва ускуналар етказиб берувчиларни мазкур тадбирларда иштирок этишга таклиф қилади.  Рўйхатдан ўтинг ва халқаро доирадаги ҳамда миллий экспертлар, шунингдек, катта амалий тажрибага эга мутахассислардан  фаолиятингизнинг муваффақиятли ривожи учун зарур маълумотларни олинг!

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин