Бош саҳифаЯнгиликларE-Permit тизими Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги товар айирбошлашда юк ташишни тезлаштириш имконини беради
Янгиликлар

E-Permit тизими Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги товар айирбошлашда юк ташишни тезлаштириш имконини беради

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда Туркия Транспорт ва инфратузилма вазирлиги “E-Permit” тизимини ишга тушириш орқали халқаро юк ташиш жараёнини тезлаштириш ниятида.

Бу борадаги келишувга жорий йилнинг 31 март куни бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг норасмий саммити доирасида эришилди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги. Июль ойида Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро автомобиль ташувлари бўйича Ўзбекистон-Туркия қўшма комиссияси йиғилишида юк ташиш жараёнини жадаллаштириш мақсадида давлатлар ўртасида рухсатнома бланкаларини электрон тарзда алмашув тизимини жорий этиш масаласи муҳокама қилинган эди.

“E-Permit” электрон тизимини амалиётга жорий этишнинг биринчи босқичи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Туркия томони билан келишган ҳолда ташкил этган синов автораллиси бўлди.

Автокарвон 6 ноябрь куни Ўзбекистондан чиқиб, 10 ноябрь куни «Сарп» назорат-ўтказиш пункти орқали Туркияга етиб келган. Иштирокчиларни Туркия транспорт ва инфратузилма вазирлиги, шунингдек, божхона бошқармаси вакиллари кутиб олишди.

Транспорт вазирлигининг қайд этишича, соҳага замонавий рақамли технологияларни жорий этиш транспорт операцияларини тезлаштириш ва икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш имконини беради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин