Бош саҳифаЯнгиликларДоғистон (Россия)да карам ҳосили йиғим-терими бошланди
Янгиликлар

Доғистон (Россия)да карам ҳосили йиғим-терими бошланди

Доғистон Россия Федерациясида асосий карам етиштирувчилардан бири ҳисобланади.  Масалан, 2020 йили республикада 700 минг тоннага яқин карам етиштирилди, бу Россия Федерациясидаги умумий маҳсулотнинг 26,3 фоизини ёки Шимолий Кавказ федерал округи бўйича 90,5 фоизни ташкил этади.

Республикада карам етиштириш, асосан, Левашинский туманида йўлга қўйилган бўлиб, у ерда йилига 350 минг тоннага яқин ҳосил олинади.  Акушинский, Буйнакский ва Дербент туманларида ҳам катта ҳажмда маҳсулот етиштирилади. Доғистонда карам майдонларининг ҳар гектаридан ўртача ҳосилдорлик 550 центнерни, республика бўйича эса гектарига 352 центнерни ташкил этади.

Доғистоннинг яна бир хусусияти шундаки, республика жанубида бу экинни деярли бутун йил давомида етиштириш мумкин. Жумладан, шу кунларда Дербент туманидаги Жалган қишлоғида оқ бошли карам ҳосили йиғиб олинмоқда.

Доғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирининг биринчи ўринбосари Шарип Шарипов йиғим-терим жараёни билан танишди.  Унга Дербент тумани қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Юсиф Герейханов, Доғистон тажриба станциясининг ВИР филиали директори Киштили Куркиев ва ФАНЦ РД профессори Магомед Боратов ҳамроҳлик қилди.

Шунингдек ўқинг: Россия: карамга юқори талаб фонида нархлар ўсишда давом этмоқда

Тадбиркор Ризвон Ёқубовнинг далаларида 20 гектар майдондан карам ҳосили йиғиб олинмоқда, бу юмушга бир неча ўнлаб кишилар жалб этилган. Ёқубовнинг сўзларига кўра, бу унинг совуқ мавсумда карам етиштириш бўйича биринчи тажрибаси ва у муваффақиятли бўлди, ҳар гектардан ўртача 600 центнерга яқин аъло сифатли ҳосил олинмоқда.  Бу йил карамга талаб яхши, маҳсулот тўғридан-тўғри даланинг ўзидан Екатеринбург, Санкт-Петербург ва Россия пойтахтига жўнатилмоқда.  Фермер келажакда карам плантацияларини  кенгайтиришни мўлжал қилган, деб ёзмоқда Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

Совуқ ҳавода карам етиштиришнинг ўзига хос хусусияти шундаки, маҳсулот экологик софлиги билан ажралиб туради, чунки, касаллик ва зараркунандаларга қарши ўсимликларга кимёвий ишлов беришнинг ҳожати йўқ. Бундай сифатли маҳсулот истеъмол бозорида юқори баҳоланиб, тўғридан-тўғри даланинг ўзидан мамлакат ҳудудларидаги дўконлар пештахталарига етказиб берилади.

Жорий йилдан бошлаб, Доғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги очиқ майдонларда сабзавот етиштиришни қўллаб-қувватлаш бўйича янги федерал лойиҳани амалга ошира бошлади ва ҳудуд карам етиштириш ҳажмини ошириш бўйича иш олиб боради.

“Агар илгари карам етиштирувчилар, асосан, хориж селекцияси навлари ва дурагайларига эътибор қаратган бўлса, бугунги кунда ушбу дала мисолида кўрмоқдамизки, экиннинг деярли ярми Тимирязев академияси олимлари ва «Поиск» уруғлик компанияси етиштирган маҳаллий селекция навларидан иборат. Доғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги сўнгги икки йил давомида ушбу илмий тузилмалар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.  Биз Дербент, Левашинский ва бошқа бир қатор вилоятларда Доғистон тажриба станциясининг илмий кўмаги билан турли қишлоқ хўжалиги экинлари учун кўргазма майдонларини яратдик. Сабзавот етиштирувчиларни ушбу плантацияларга таклиф қиламиз ва ҳақиқий дала шароитида маҳаллий селекция дурагайларининг афзалликларини кўрсатиб берамиз. Фермерлар бизга қулоқ тутишмоқда, зеро, маҳаллий уруғ хорижий аналогларидан 2 баробар арзон ва қатор позициялар бўйича маҳсулот сифати ҳам юқори. Ушбу тарғибот ишларини давом эттириш ниятидамиз”, дейди Доғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири ўринбосари Шарип Шарипов.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, урғу бериш керак бўлган яна бир жиҳат – қишлоқ хўжалиги кооперацияси. Доғистонда етиштирилган карамнинг 95%дан ортиғи аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликлари ҳиссасига тўғри келади, бутун мамлакат бўйича эса бу кўрсаткич 60%дир.

“Биз кооперациясиз ишлай олмаймиз.  Шунинг учун Доғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги кооператив алоқаларни ривожлантиришга эътибор қаратмоқда. Бу далаларда агротехнологик тадбирларни ўтказиш, ҳосилни йиғиб олиш, сотиш ва бозорларга олиб чиқиш масалаларини соддалаштиришга хизмат қилади. Кооперация, шунингдек, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги илмининг ўзаро яқин алоқаларини ўрнатишга ёрдам беради.  Шу йўналишда иш олиб борсак, Доғистон сабзавотчилигига илғор агротехнологияларни фаол жорий этиш мумкин, бу эса пировардида, юқори ҳосил ва деҳқонлар учун яхши даромад манбаидир”, дейди у.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Тожикистонда рекорд даражадаги пиёз ҳосили йиғиб олинмоқда

EastFruit

Ўзбекистоннинг энг жанубий ҳудудидан янги ҳосил ўриги экспорти бошланди (фото)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин