Бош саҳифаЯнгиликларЧили олхўри экспортини 2021 йил январ-май ойларида деярли 5 фоизга қисқартирди
Янгиликлар

Чили олхўри экспортини 2021 йил январ-май ойларида деярли 5 фоизга қисқартирди

Чили Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва сиёсати департаменти (ODEPA) маълумотларига кўра, Чили олхўри экспорти 2021 йилнинг 5 ойида 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 4,8 фоизга камайди ва 119 минг тоннани ташкил этди.

Чилидан олхўри импорт қилувчи асосий мамлакат Хитой ҳисобланади (57,249 тонна), бу умумий етказиб бериш ҳажмининг 51,16 фоизини ташкил этади. Ундан кейинги ўринларда АҚШ (17,77%), Бразилия (10,75%), Нидерландия (4,75%), Мексика (2,97%), Россия (2,84%) ва Канада (2,33%) каби мамлакатлар кетма-кетлигини санаш мумкин. Бу ҳақда Freshplaza ва fedefruta.cl материалларига таяниб, FruitNews хабар беради.

Қиймати жиҳатидан 2021 йилнинг 5 ойида Чили олхўри экспорти 161 миллион долларни ташкил этди (FOB нархларида), бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 16,5 фоизга паст. Хитой 89 миллион долларлик ушбу данакли меваларни импорт қилди, бу Чили экспорт қийматининг 58,46 фоизини ташкил этади. Улардан кейинги ўринларда АҚШ (23,6 миллион доллар (15,5% қийматида)) ва Бразилия (12,2 миллион доллар (8,21% қийматида)) туради.

Шунингдек ўқинг: 2020/2021-мавсум: жаҳон бўйича хўраки узум етиштириш 24 миллион тоннадан ошди

Олхўри, асосан, О’Ҳиггинс ҳудудларидан (85 345 тонна), Мауле (18 468 тонна) ва пойтахт вилоятидан (11 156 тонна) экспорт қилинган.

Органик олхўри 2021 йил январ-май ойлари орасида 44 тонна экспорт қилинди. Асосий импорт қилувчи мамлакат Нидерландия бўлиб, у 40 тонна ёки умумий экспортнинг 90,09 фоизини импорт қилган. 4 тонна (9,91%) Буюк Британияга юборилган. Пул қийматида, Голландияга 12 406 АҚШ доллари ва Буюк Британияга 1 265 АҚШ доллари ҳисобида экспорт қилинди.

Олхўри етиштириладиган майдонлар 2014 йилда 14 470 гектарни ташкил қилган бўлса, 2020 йилга келиб 17 110 гектарга ўсди. Европа  навли олхўрилар майдонлари 12 589 гектарни ўз ичига олса, япон навли  олхўри  майдонлари эса 4 520 гектар ҳисобидадир. О’Ҳиггинсдаги олхўри майдонлари 11 487 гектар бўлса, ундан кейинги ўринларда 3 679 гектар ҳисобида пойтахт вилояти, 1 704 гектар билан Мауле ва 193 гектарга тўғри келадиган майдон билан Валпараисо туради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин