Бош саҳифаЯнгиликларЧили 2021 йилнинг дастлабки 7 ойида мевалар ва ёнғоқ экспортини бироз оширди
Янгиликлар

Чили 2021 йилнинг дастлабки 7 ойида мевалар ва ёнғоқ экспортини бироз оширди

2021 йилнинг январь-июль ойларида Чилидан мевалар ва ёнғоқ экспорти жисмоний жиҳатдан 2,35 миллион тонна (2020 йилнинг шу даврига нисбатан – 0,1%)ни ва маблағ кўринишида (FOB нархлари) 4, 894 миллион доллар (+4%)ни ташкил этди.

Таъминотдаги янги мевалар улуши 1,9 миллион тоннани – умумий ҳажмнинг 80,9 фоизини ва экспорт умумий қийматининг 3,776 миллиард доллари – 77,2 фоизини ташкил этди, деб хабар бермоқда FruitNews.

Гилоснинг 1, 287 миллиард доллар қийматидаги 266 минг тонна (+ 83%)си экспорт қилинди (FОВ нархлари). Чили гилосининг асосий бозори Хитойдир – у ерга жўнатиладиган маҳсулот умумий экспортнинг 91%ини ташкил қилади.

Таъминот структурасида кейинги ўрин узумга тегишли – 521,6 минг тонна (-7%) –  870,8 миллион доллар (-16%) қийматида (FOB нархлари). Aсосий импортёр давлатлар AҚШ (умумий ҳажмнинг 47%и) ва Хитой (15%) бўлди.

Голубика етказиб бериш 2021 йилнинг январь-июль ойларида 484 миллион доллар (+ 15%) миқдоридаги 96 минг тонна (+ 14%)ни ташкил этди (FOB нархлари). Aсосий импортёр давлатлар: AҚШ (умумий экспортнинг 49%и), Нидерландия (19%) ва Буюк Британия (10%).

Кейинги ўринда олма – 456,8 минг тонна, қиймати – 414,9 миллион доллар (FOB нархлари). AҚШга – умумий ҳажмнинг 14%и, Ҳиндистонга – 13%и, Колумбияга – 9%и, Голландияга – 8%и экспорт қилди.

Ушбу тўрт турдаги мева ва резавор маҳсулотлари 2021 йил январидан июлигача бўлган даврда Чилидан сархил мева экспорти умумий қийматининг 81%ини ташкил қилди.

Чилидан, шунингдек, 375 минг тонна қайта ишланган мева экспорт қилинди. Бу 2020 йилнинг 7 ойига нисбатан 6% кўп кўрсаткичдир. Қайта ишланган мевалар экспорти маблағ шаклида 2021 йилнинг январидан июлигача бўлган даврда 815 миллион доллар (FOB нархлари)ни ташкил этди. Бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 11 фоиз кўпдир.

Шунингдек ўқинг: Туркия лимон экспортини 59 фоизга оширди

Музлатилган маҳсулотлар улуши 42% (+ 16%), қуритилган мевалар – 19%, шарбатлар – 18% (+ 72%), консервалар – 17%, ёғ – 3%.

Ёнғоқ (грек ёнғоғи, бодом, фундук ва бошқалар) савдоси 2021 йилнинг ўтган 7 ойида жисмоний жиҳатдан 74 минг тоннани ва қиймат жиҳатидан 302,5 миллион доллар (FOB нархлари)ни ташкил этди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 18% ва мос равишда 9% кўпдир.

Грек ёнғоғи (пўстлоқли) экспорти 49,3 минг тонна (133,3 миллион доллар)ни, тозаланган ёнғоқ экспорти эса 11,7 минг тонна (77,7 миллион доллар, FOB нархи)ни ташкил этди. Фундукнинг умумий савдо ҳажми 72 минг тонна (68,4 миллион доллар, FOB нархи)ни ташкил қилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин