Бош саҳифаЯнгиликларБуюк Британиянинг энг йирик ритейлерларидан бири – АSDА мева-сабзавот бўлимлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратмоқда
Янгиликлар

Буюк Британиянинг энг йирик ритейлерларидан бири – АSDА мева-сабзавот бўлимлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратмоқда

Буюк Британиянинг АSDА супермаркетлар тармоғи, мамлакатдаги учинчи йирик озиқ-овқат ритейлери ҳисобланади. Ушбу тармоқ ўз дўконларида сархил мева-сабзавотларни сотишга бўлган ёндашувда жиддий ўзгаришларни намоён этмоқда, дея хабар берди EastFruit Express ҳаволасига таяниб.

Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб, АSDА ўз дўконларининг бевосита мева-сабзавот бўлимларида ишловчи сотувчи-консультантларни кўпайтиради ва пештахталаридаги сархил мева-сабзавотлар ассортиментини кенгайтиради. Жами 150 га яқин янги иш ўринлари очилиши кутилмоқда, уларда тармоқда аввалдан ишловчи ходимлар банд бўлади ёки қўшимча ишчилар ёлланади.

IPL (сархил сабзавот ва мевалар тармоғининг алоҳида бўлими)нинг бошқарувчи директори Майк Снеллнинг сўзларига кўра, АSDА супермаркетларидаги мева-сабзавот бўлимлари харидорлар орасида энг оммабопларидан биридир.  Бундан ташқари, мазкур бўлим тармоқ пештахталарида энг кўп сотиладиган маҳсулотларнинг ярмидан кўпини таъминлайди.

Мева-сабзавот бўлимлари учун очилган янги иш ўринлари тармоқ супермаркетларида сархил мева-сабзавотлар бўйича таклифларни кўпайтириш мақсадида амалга оширилаётган 9 миллион фунт стерлинглик инвестиция дастурининг бир қисмидир. Ушбу дастурнинг бошқа қисми  АSDА пештахталарида «Extra Special» бренди остида таклиф этилаётган сархил мева-сабзавотлар ассортиментини кенгайтиришга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, замонавий супермаркетлардаги мева-сабзавот бўлимлари бутун тармоқнинг бизнес вазиятини аниқлаш омили саналади. Бу далил EastFruitнинг мунтазам мониторингига киритилган мамлакатлардаги чакана савдо тармоқларининг аудитлари мисолида бир неча бор тасдиқланган. Зеро, дўкон пештахталарида сифатли маҳсулотлар йўқлиги ҳамда мева-сабзавот ритейлига замонавий ёндашувлар мавжуд эмаслиги нафақат тармоқ, балки бутун мамлакатдаги мева-сабзавот сектори ривожини сусайтиради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маgnum лидер — 2023 йилнинг март ойида Тошкентда ўтказилган ритейл-аудит натижалари

EastFruit

2023 йилнинг март ойида минтақа мамлакатлари супермаркетларидаги мева-сабзавотлар — фотоҳисобот

EastFruit

Космик муваффақият: Cоsmic Crisp — АҚШда олмаларнинг энг яхши 10 та навидан бири

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин