Бош саҳифаЯнгиликларБухоро вилоятининг тупроқ-иқлим шароитига мос помидор навлари ўрганилмоқда
Янгиликлар

Бухоро вилоятининг тупроқ-иқлим шароитига мос помидор навлари ўрганилмоқда

Маълумки, мамлакатимизнинг деҳқончилик қилинадиган ерларининг 60 фоизга яқини у ёки бу даражада шўрланган бўлиб, ўзига хос мелиоратив, агротехник тадбирлар қўллашни ҳамда экиннинг стресс ноқулай тупроқ-иқлим шароитларига мослашган нав-дурагайларини янги инновацион технологиялар асосида етиштиришни талаб қилади.

Хусусан, Бухоро вилояти тупроқ-иқлим шароити ўзига хослиги, помидор ишлаб чиқариш ҳажми аҳоли талабини таъминлашдан анча пастлиги, ҳосилдорлик даражаси эса гектаридан 20-22 тоннадан ошмаслиги билан характерланади.

Шу боисдан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари бугунги кунда ушбу вилоятда кучсиз шўрланган тупроқлар шароитида помидор навлар тўпламини ҳар томонлама ўрганиш асосида истиқболлиларини ажратиш, уларни турли суғориш тартиби ва ўғитлаш меъёрларида ўстириш технологиясини такомиллаштириш ишларини олиб бормоқда, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон селекционерлари қорағат (смородина)нинг янги навларини тақдим этди (фото)

Тажриба учун помидорнинг “Волгоградский”, “Seraj F1”, “Red stone”, “Восток 36”, “Wolverine F1”, “Floradade”, “Рио-гранде”, “Маъаллий”, “Campbell”, “Bobcat F1”, “Мустакиллик-28” каби Давлат реестрига киритилган ва турли давлатлардан келтирилган ҳамда ўзимизда яратилган 18 та нав ва дурагайлари танлаб олинган.

Ушбу илмий тадқиқотлар 2022-2024-йиллар мобайнида Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Бухоро илмий тажриба станциясида олиб борилиши мўлжалланган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин