Бош саҳифаЯнгиликларБу йилги саримсоқ мавсуми мураккаб бўлади
Янгиликлар

Бу йилги саримсоқ мавсуми мураккаб бўлади

Аgrimpex Farming компанияси маъмури Антонио Туччиллонинг сўзларига кўра, саримсоқ йиғим-терими кампанияси бошланди ва у жуда қийин бўлиши кутилмоқда. Сўнгги воқеалар ҳисобга олинадиган бўлса, бозорлардаги вазият мунтазам ўзгариб, тобора кўпроқ ноаниқликни келтириб чиқармоқда, деб ёзди EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб.

«Доимий ўзгариб турадиган ва ривожланаётган геосиёсий вазият саримсоқ савдоси ва ушбу маҳсулотни етиштириш масаласига ҳам таъсир кўрсатмоқда ва жорий мавсумдан бошлаб,  ишлаб чиқарувчи мақомидаги ҳар бир мамлакатда у ўзининг мақбул ўрнини топиши керак«, дейди менежер.

Италияда маҳаллий эртаги саримсоқ бозорларни тўлдириб улгурди, дея қайд этди Туччилло. Умуман олганда, савдо жараёни турғун бўлиб, унга ўтган йилги  саримсоқ захираси таъсир кўрсатмоқда. Зеро, у таннархдан ҳам арзон нархларда таклиф қилиняпти ва бутун Европа Иттифоқи ҳамда Италияда сотиляпти:

«Хилма-хил навлар ва маҳсулотнинг келиб чиқиши билан боғлиқ турли мамлакатларни топиш мумкин. Испаниядан эртаги саримсоқ, Хитойдан ўтган йилги саримсоқ, Мисрдан энг арзон нархлардаги янги мавсум маҳсулотлари, кам миқдорда Туркия саримсоқлари мавжуд.

Шундоқ ҳам хаотик бўлиб турган вазиятда биз маҳсулотнинг келиб чиқиши нотўғри белгиланиши натижасида юзага келган чалкашликни ҳам кўришимиз мумкин«, дея қўшимча қилди Туччилло.

Шунингдек ўқинг: Хитойдан саримсоқ экспорти бошланди: нархлар қандай бўлади?

Европа Иттифоқидаги энг йирик ишлаб чиқарувчи саналмиш Испания ишчи кучи етишмовчилиги сабаб, маҳсулот ҳосилини йиғиб олиш ва қайта ишлаш борасида жиддий муаммоларни бошдан кечирмоқда. Ҳаддан зиёд жазирама туфайли яна қўшимча муаммолар пайдо бўлиши эҳтимоли бор, бу эса албатта, саримсоқ пиёзчалари сифати ва зичлигига путур етказиши мумкин. Шу пайтга қадар экспорт қилинган ёки сотилган ҳажмлар вақти-вақти билан бўлиши сабабли бу йил дуч келиниши керак бўлган харидорлар танқислиги ҳам мавжуд«, дейди Антонио Туччилло.

Мутахассис, шунингдек, Миср трейдерлари савдолар фаол бўлишига умид қилганини, бироқ маҳсулотга қизиқиш камлигини қайд этди.  Хитой Шаньдундаги ишлаб чиқариш корхоналарида нархлар пастлиги сабабли спекуляциядан азият чекмоқда. Қолаверса, бозорга контейнер ташувининг юқори нархи таъсир кўрсатмоқда, бу эса сўнгги 2-3 йил ичида юк ташиш нархининг деярли тўрт баробар ошишига олиб келди ва бу экспортни мураккаблаштирди.

Нархлар масаласига келсак, Аgrimpex Farming маъмури буткул чалкашлик ҳақида сўз юритмоқда: «Нархлар кулгили даражада паст, талаб эса кам. Афтидан, фақат йирик чакана секторни сақлаб қолиш мумкин, бунда ишлаб чиқарувчиларга юқори ва муносиб нархлар таклиф этилмоқда. Эркин бозор, аксинча, хавфли даражада беқарор”.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда олма нархи юқорилигича қолмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда бир ой ичида олхўри нархи 3 баробар арзонлашди

EastFruit

Ўзбекистонда яшил булғор қалампирининг нархи кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин