Бош саҳифаЯнгиликларБу йил Россияга тарвуз импорти Эрондан етказиб бериш ҳисобига барча рекордларни янгилади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Бу йил Россияга тарвуз импорти Эрондан етказиб бериш ҳисобига барча рекордларни янгилади

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, бу йил Россия бутун тарихи давомида рекорд миқдорда тарвуз импорт қилди. Бундан ташқари, 2021 йил охирида Россия илк бор жаҳондаги энг йирик тарвуз импортёрлари ўнталигига кириши ва импорт ҳажми 80 минг тоннадан ошиши мумкин.

Қайд этиш жоизки, Россия анъанавий равишда тарвузнинг 20 та энг йирик экспортёрлари қаторига киради. Шу билан бирга, Россия Федерациясидан тарвуз экспорти, одатда, импортдан ошиб кетган.  Бироқ, ўтган йили Россия импортнинг кескин ўсиши фонида тарвузнинг нетто-импортёрига айланди ва бу йил импорт йил давомида 60%дан зиёд ўсиб, мутлақ рекордни янгилади.

Қизиғи шундаки, 2021 йилда тарвуз экспорти ҳам ўсди, аммо импортга нисбатан  кам, яъни, атиги 17 фоизга ўсган. Россия Федерациясидан тарвуз экспортининг энг сезиларли ўсиши Беларусь, Грузия ва Молдова йўналишида қайд этилди.

Россияга тарвуз етказиб бериш географиясида эса жуда кўп кутилмаган ҳодисалар юз берди.  Энг асосийси, Эроннинг Россия Федерациясига асосий тарвуз етказиб берувчи сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаш бўлди. Эрон тарвуз етказиб беришни 2,5 баробарга оширди ва маҳсулот етказиб бериш ҳажми 30 минг тоннадан ошиб кетди. Ўзбекистон ҳам Россияга тарвуз экспортини 19 фоизга оширган, бу эса унга йирик етказиб берувчилар орасида иккинчи ўринда қолиш имконини берди.  Бироқ, Туркия етказиб бериш бўйича Эронга деярли етиб олди ва экспортни 2,7 баробар оширди.  Қозоғистон Россияга тарвуз экспорт қилувчилар рейтингида тўртинчи ўринда қолди ва етказиб бериш ҳажмини 7 фоизга ошириб, 12,7 минг тоннага етказди.

Яна бир қизиқ жиҳат Грузиядан Россияга тарвуз импортининг кескин ошгани бўлди. Айтиш мумкинки, аввалроқ Грузия Россияга умуман тарвуз етказиб бермаган бўлса, 2021 йилда экспорт ҳажми бирданига 1,1 минг тоннагача ошди. Шундай қилиб, Грузия  Россия Федерациясига сезиларли ҳажмда етказиб бераётган бошқа мева-сабзавотлар сонига энди тарвуз ҳам қўшилди.

Бироқ, бу ўринда қайд этиш жоизки, Россиядан Грузияга тарвуз экспорти Грузиядан Россияга тарвуз етказиб бериш ҳажмига деярли тенг. Нима учун бундай бўлмоқда? Асосий сабаб шундаки, Россия ва Грузиядаги тарвуз йиғим-терим мавсуми бир-бирига деярли мос келмайди. Шунинг учун эртаги тарвуз Грузиядан Россияга, кечки навлар эса Россиядан Грузияга экспорт қилинади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин