Бош саҳифаЯнгиликларБу йил Россия Федерациясида узум етиштириш 12,2 фоизга ошади
Янгиликлар

Бу йил Россия Федерациясида узум етиштириш 12,2 фоизга ошади

2016 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда умумий узум йиғим-терими 13,4 фоизга – 601 минг тоннадан 682 минг тоннагача ошди. Бу хусусда BusinesStat агентлиги 2021 йилда тайёрлаган «Россия узум бозорининг таҳлили» номли тадқиқотда айтилди.

Россияда узум ҳосили кўпайишининг сабабларидан бири давлат деҳқонларни қўллаб-қувватлагани, яъни янги узумзорлар барпо этиш учун бериладиган субсидиялар бўлиб, бунинг натижасида 2016 йилдан 2020 йилга қадар ушбу турдаги экин майдонлари 5,8%га – 91,5 минг гектардан 96,8 минг гектаргача кўпайган. Мазкур маълумотни FruitNews ёзмоқда.

Бу йил узум етиштириш 2020 йилга нисбатан 12,2% га ошади ва 2025 йилга келиб, ҳосил 765,4 минг тоннага етади.

Тадқиқот муаллифлари «Россия Федерациясида узумчилик ва виночилик тўғрисида»ги 468-ФЗ-сонли  қонунга киритилган ўзгартиришлар узумчилик соҳаси ривожига хизмат қилади, деган фикрда. Қонунда айтилганидек, импорт материаллардан тайёрланган маҳсулотни вино деб аташ мумкин эмас. Ва қонундаги ўзгаришлар сабаб, маҳаллий узумга вино ишлаб чиқарувчиларнинг талаби ортиши кутилмоқда.

2025 йилга келиб, узум етиштириладиган майдонлар 101,5 минг гектарга етади, бу 2020 йилга нисбатан 4,9 фоизга кўп, демакдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Туркия бу йил 200 миллион долларлик хўраки узум экспортини режалаштирмоқда

EastFruit

Таассуротларга бой кўргазма! Тожикистон меваларининг чиройли тақдимоти (фото)

EastFruit

Россия Ўзбекистон ва Туркиядан тарвуз импортини кескин ошириб, импорт рекордини янгилади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин